alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Кинематографияни ривожлантириш маркази очилди

Тошкент шаҳрида Кинематографияни ривожлантириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

alt

Тантанали очилиш белгиси бўлган анъанавий қизил тасмани «Ўзбеккино» Миллий Агентлиги директори ўринбосари Низоми Маҳмудов ҳамда марказ директори Ойбек Абдушукуровлар кесишди. Маросимда киноижодкорлар, киношунослар, хусусий киностудиялар раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

altalt

Маросимдан сўнг матбуот анжумани ўтказилди. Унда Марказ директори Ойбек Абдушукуров марказнинг мақсади ва вазифалари, шунингдек келажакдаги режалари ҳақида батафсил маълумот берди.

alt

Марказнинг яқин келажакдаги режалари ҳақида қуйидагиларни келтириш мумкин:

Kиносценарийлар ва фильмларни ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича марказ қошида етук кино мутахассисларидан иборат маслаҳат кенгашини тузиш, Кенгаш тавсиялари асосида кинолойиҳаларни ишлаб чиқиш;

alt

Марказ аъзолигига кирувчи киностудиялар томонидан кинолойиҳаларни амалга ошириш учун молиявий манбаларни жалб қилиш;

Танланган сценарийлар асосида фильмлар ишлаб чиқариш учун ижодий гуруҳлар таркибини шакллантириш ва Марказга аъзо киностудияларни қўллаб-қувватлаш;

Танловлар ташкил этиш орқали республикамиздаги ёш истеъдотларни кашф этиш ва уларнинг захирасини шакллантириш;

Хорижий мутахассислар иштирокида кино соҳасига оид маҳорат дарслари ташкил этиш;

alt

«Киноқароқчилик»га қарши курашишда замонавий технологик усулларини жорий этиш, ҳамда мазкур йўналишда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Марказнинг провард мақсади эса, кинематография соҳасини ривожлантиришда миллий манфаатларга асосланган ўзига хос ўзбек модулини яратишдан иборатдир.

altaltaltalt

Кинематографияни ривожлантириш маркази Тошкент шаҳри, Муқумий кўчаси, 8 уйда жойлашган. 

altaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг