alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Кинодиета: актёрлар роллари учун нималарга қодир?!

Баъзилар ортиқча вазн билан умр бўйи курашадилар, аммо юлдузлар эмас: Мэттью Макконахи, Джаред Лето ва бошқалар қандай қилиб озиш ёки семириш ва мукаммал кўринишга қисқа муддатда қайтиш йўлларини кўрсатадилар.


Мэттью Макконнахи

alt

Мэттью Макконнахи 2014 йилда нафақат жиддий драматик актерга айланиб амплуасини ўзгартирди, балки у дунёга ўзининг янги қиёфасини намойиш этди. Қачонлардир алп қомат ва оппоқ тишли мелодрама қаҳрамони 20 кг вазн билан ярим йилда бор йўғи бир ойдан ҳам кам муддат суратга олинган рол учун хайрлашди (Даллас харидорлар клуби). Актернинг зўрға оёғида турган, кўзлари ичига ботиб кетган суратлари ҳадеганда интернет саҳифаларида пайдо бўла бошлади. Фанатлари ғазабланишига, журналистлар турлича изоҳлар ўйлаб топа бошлаганларига қарамай, Макконнахи  "Оскар" ва "Олтин глобусда" зафар нутқи билан чиқиш ниятида жим эди. Бу нутқларида у озиш мобайнида ўткирроқ фикрлай бошлаганига, аммо кўриш қобилиятига зиён етказганига иқрор бўлди.


Жаред Лето

alt

Макконнахидан унинг "Даллас клуби" бўйича ҳамкасби, актер ва мусиқачи, қизларнинг ёқимтойи Жаред Лето ҳам орқада қолмади. СПИД билан касалланган транссексуал роли учун ўзи шундоқ ҳам озғин бўлган Лето 14 килограммга озди, қошларини қириб ташлади, ва ўзининг иқрорига кўра бутун танасини эпиляция қилдирди. Академиклар таъсирланиб кетиб артистни "Оскар" билан тақдирладилар, аммо биз биламиз-ки, 30 Seconds to Mars лидери бунданда ортиқроғига қодир. 2007 йилда у "27 боб"  драмасида Жон Ленноннинг қотили Марк Чапменни ўйнаш учун врачлар кузатувида ортиқча 30 кг вазн йиққан.


Хью Жекман

alt

Мунтазам равишда иродасини синаб турадиган яна бир довюрак - австралиялик юлдуз Хью Жекман. Бу актерни томошабинлар кўпинча Росомаха - комиксларнинг жуда кучли қаҳрамони сифатида кўриб ўрганганлар. Росомаханинг кадрларда майкада пайдо бўлиши бежиз эмас, мухлисалар унинг ҳар бири мукаммал тарзда бўрттирилган мускулларинибемалол томоша қилишлари мумкин. Аммо 2012 йилда Жекман мухлисаларини қувончдан маҳрум қилишга мажбур бўлди - "Хўрланганлар" мюзиклида унга каторга бўлган Жан Вальжан ролини ўйнади, бунинг учун у 10 килограммга озишга, сўлғин кўринишга ва соқол ўстиришга мажбур бўлди. Энг мудҳиш саҳналар учун унга нафақат овқатланиш балки ҳар қандай суюқлик ичишни ҳам тақиқладилар, чунки ёноқлари ва кўзлари ботиқ кўриниши керак эди. Кейинчалик яна росомаха роли учун тезда керакли қиёфага кириши керак бўлган актер Гюго романидаги роли асосан экстремал озиш натижасидаги чарчоқ, мунтазам бош оғришлари ва асабийлашиш ҳисобига карьерасидаги энг қийини эканига иқрор бўлди.


Рене Зеллвегер

alt

Америкалик актриса Рене Зеллвегерга узоқ кутилган дунёвий машҳурлик ортиқча 13 кг вазн билан келди. Вазни борасида ҳеч қандай муаммоси йўқ, аммо Голливудда доимо омадсизликларга дуч келаётган Рене таваккал қилишга - тўлароқ ва омадсиз инглиз аёли Бриджит Жонс ролига рози бўлди. Лўппи юзли блондинка томошабинларга шунчалик ёқиб қолди-ки, "Чикаго" мюзикли учун яна аввалги озғин ҳолига қайтган Зеллвегер яна мукаммал эмас аммо ажойиб Бриджит роли учун семиришга мажбур бўлди.


Натали Портман

alt

Натали Портман - Америка киноакадемияси аъзолари Станиславский системаси бўйича ишловчи фидокор актерларни қанчалик қадрлашлариниг яна бир тимсоли. Ҳозирча ўзининг ягона "Оскар"ини актриса Даррен Аронофскининг "Қора оққуш" триллеридаги балерина образига жуда ҳаққоний киргани учун олди. Ўзи шундоқ ҳам нозиккина актриса, ярим йил мобайнида кунига 5-6  соатлаб балет сирларини ўрганди.


50 Cent

alt

Рэпер Фифти Сентнинг (Кертис Жеймс Жексон) кинокарьераси мусиқий саҳнадагидай ҳайратланарли деб айта олмаймиз. Аммо актернинг 15 та фильмда ўйнаганини инкор қилиб бўлмайди. Энг эсда қоларлиси - 2001 йил драмаси "Турли нарсалар". Унда мусиқачи карьераси чўққисида саратон билан оғриб қолган америка футболининг шуҳрат қозонаётган юлдузиролини ўйнаган. Образи ҳаққоний чиқиши учун Фифти 9 ҳафта мобайнида фақат чсуюқ овқат еб 25 килога озди. Бу билан у мухлисларини ҳайратда қолдирди, аммо кинотанқидчилар лоқайд қолдилар.


Роберт де Ниро

alt

Афсонавий америкали актер ҳам ёшлигида ўзини кўрсатган - 1980 йилда у экранларда Мартин Скорсезенинг "Қутурган буқа" фильмидаги машҳур боксчи Жейк Ламотти ролида пайдо бўлди ва ҳатто бир неча ҳақиқий курашларда ҳам қатнашди. Аммо съёмкаларнинг ўзидаёқ мускуллардан халос бўлишга тўғри келди. Боксчининг нафақадаги ҳолатини ўйнаш учун актер 27 килога семирди.


Том Хэнкс

alt

Вазнини мунтазам равишда ўзгартириш бўйича энг кўп азият чеккан голливуд актери Том Хэнкс бўлди. Унинг иқрор бўлишича, 20 йилдан бери оғриётган касаллиги  - II даражали қандли диабетга айнан шу сабаб бўлди. Ўзининг сермаҳсул карьераси давомида у бир озиб, бир семиришига тўғри келган, 1993 йилда у 12 килога озиб, "Филадельфия" фильмида СПИД билан оғриган гомосексуал бемор ролини ўйнаган бўлса, 2000 йилдаги "Оскар" мукофотини қозонган "Изгой" фильми учун 15 килограммга озган.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-08-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг