alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Кинопремьера: Толиққан кўнгиллар ойга талпинар

05 октябрь куни Киночилар уйида янги «Толиққан кўнгиллар ойга талпинар» номли бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди. Картина «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмаси асосида «Ўзбекфильм» киностудиясида 4K видео-форматда суратга олинган. 

Собир Назармуҳамедов режиссёрлигидаги тасвирга олинган мазкур фильмда кексалик фасли остонасида турган Эркин, Шавкат ва Убайдулла исмли уч дўстнинг ҳаёти, уларнинг ўй-кечинмалари ҳақида ҳикоя қилинади.

alt

Фильмнинг қисқача мазмуни:

Кунларнинг бирида улар тоғлар бағридаги сирли масканнинг дарагини эшитиб, уни ўз кўзлари билан кўриш ниятида сафарга отланишади. Йўлда улар бир қанча ғаройиб ҳодисаларга дуч келишади, ўзига хос табиатли одамлар билан учрашиб, улар билан ҳамсуҳбат бўлишади. Анча сермашаққат ва мароқли кечган сафар натижасида улар ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳақида ўзларини қийнаган саволларга жавоб топишади.

alt

Мазкур фильм мазмун-моҳиятига кўра эзгуликни, самимий фазилатларни тараннум этади, томошабинни чуқур фалсафий мушоҳадага чорлайди. Шунингдек, картинада ўзбек халқига хос бўлган ҳалоллик, бағрикенглик, кексаларни ҳурмат қилиш, ардоқлаш, уларнинг насиҳатларига қулоқ тутиш, дуосини олиш каби эзгу фазилатлар, ҳамда тарихий қадриятларимиз ўз аксини топган. 

Фильмни тасвирга олиш ишлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтган. 

Сценарий муаллифи ва режиссёр - Собир Назармуҳамедов;

Саҳналаштирувчи оператор - Умид Маликов;

Саҳналаштирувчи рассом - Владимир Покаев;

Бош ролларни Эркин Комилов, Муҳаммадсоли Юсупов, Карим Мирҳодиев, Бернард Назармуҳамедов, Тоҳир Миралиев, Дилором Каримова каби маҳоратли актёр ва актрисалар ижро этган.

altalt

Фильмни кузатиш давомида шунга амин бўлдикки, маҳоратли актёрлар жамоасининг мавжудлиги унинг тўлақонли муваффақиятини белгилайди. Режиссёрнинг малакали, яъни ҳаётни ўзининг позицияси, ҳамда жамоатчиликни аниқроқ кузатганини сезиш қийин эмас. Мана шу мутаносиблик картинада самарасини берди.

alt

Маълумот учун, айни вақтда  «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига билан «Дадам бетоб» (Зулфиқор Мусоқов), «Иснод» (Риҳсивой Муҳаммдажов, Абдувохид Ғаниев), «Ришта» (Мирмансур Охунов), «Сўнгги пушаймон» (Нозим Тўлахўжаев) ва «Ўқилмаган хат» (Миршод Мардонов) фильмларининг суратга олиш ишлари давом этмоқда.

 

Telegram’даги

расмий каналимизга обуна бўлинг!

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг