alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Кўз ёшим 2» фильми томошабинлар ҳукмида

6 май куни Алишер Навоий номидаги кино саройда томошабинлар ҳукмига яна бир янги фильм тақдим этилди. Тақдим этилган картина Озод Шамс режиссёрлигида тасвирга олинган «Кўз ёшим 2» киноси бўлди. 

alt

Фильм премьераси киноижодкорлар иштирокида тантанали равишда ўтказилди. Мухлислар шу куни Бахриддин Зухриддинов ижросидаги қўшиқлардан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлдилар. 

alt

Мазкур картинада мухлислар Шовкат Комилов, Ойдин Юсупова, Севара Солиева, Ситора Алимжанова, Мухаббат Абдуллаева ва бошқа актёрлар жамоасини кўришлари мумкин бўлади. 

alt

«Кўз ёшим» фильми сюжети томошабинни қизиқтира олди ва эътиборини қарата олди. Шу сабаб ҳам фильм ижодкорлари «Кўз ёшим 2»ни суратга олишди. Картина тарбиявий аҳамиятга эгалиги билан бир қаторда, таъсирли саҳналарга бой.

alt

Азизлар мазкур фильм пойтахтимиз кинотеатрларида 7 майдан намойиш этила бошлаган. Ҳар бирингиз картинани кўриб, ўзингиз фикр-мулоҳаза қилиш имконига эгасиз. 

Қуйида эса фильм премьерасидан фотосуратлар ҳукмингизда. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг