alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Маъсума фильми тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Ўзбекфильм» киностудиясида ишлаб чиқарилган «Маъсума» номли драма жанридаги бадиий фильмнинг кенг жамоатчилик учун тақдимоти бўлиб ўтди.

alt

Унда «Ўзбекфильм» киностудияси директори, режиссёр Ҳилол Насимов, фильм режиссёри Ёлқин Тўйчиев ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда миллий кинематография соҳасини янада ривожлантириш, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, фильмларни Халқаро кинофестивалларга тавсия қилиш каби бир қатор йўналишлар бўйича амалий ишлаб олиб борилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

alt

Мазкур фильмда Насиба исмли содда ва самимий аёлнинг қувонч ва ташвишларга ёғрилган ҳаёти мисолида ўзбек аёлларига хос вафо, садоқат, оилапарварлик ва фарзанд тарбиясига ўзини бахшида этиш сингари эзгу фазилатлар ишонарли акс эттирилган.

altalt

Фильмнинг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Иззатилла Лутфуллайев, постановкачи рассоми Бектош Ражабов, 2-режиссёри Баҳриддин Айназаров, овоз режиссёри ва бастакор Анвар Файзуллайев.

Бош ролларни Шаҳзода Матчонова, Адиз Ражабов, Нигора Каримбоева, Дилбар Икромова, Фарход Абдуллайев каби бир қатор таниқли ва ёш кино актёрлар ижро этишган.

Бадиий фильмни 27 декабрдан эътиборан юртимиз кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг