alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Мажнун фильми 7 мартдан катта экранларда

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг "Мажнун" номли фильми катта экранларга чиқишидан аввал кўпгина шов-шувларга сабаб бўлмоқди. Мазкур фильм премьераси 6 мартда бўлиб ўтади, мухлислар эса 7 мартдан катта экранларда ушбу фильмни томоша қилишлари мумкин бўлади. 

Фильмда Улуғбек Қодиров, Мухаммадисо Абдулхаиров, Матёқуб Матчанов, Асал Шодиева, Элёр Махкамов, Раъно Шодиева ва бошқаларни кўриш мумкин.  

alt

Биз фильмда бош роллардан бирини ижро этган актриса Асал Шодиевани сўзга тутдик ва мазкур фильмда қандай образни яратганлиги билан қизиқдик.  

alt

Асал Шодиева: “Бу фильмда ёш журналист қиз образини яратдим. У ўз ишини жуда севади. У охиригача ўзининг иши ва ғоялари учун курашади. Умуман бир сўз билан айтадиган бўлсак, менинг қаҳрамоним ўз бахтини бир вақтнинг ўзида ҳам топади, ҳам йўқотади”.  

Демак, премьерага оз фурсат қолди. Фильмни кўриш ва ўз фикрларини билдириш эса томошабиндан албатта.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-03-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг