alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Мажнун фильми премьерасидан

6 март куни Алишер Навоий кино саройида мухлислар томонидан кутилган «Мажнун»​ фильми премьераси бўлиб ўтди. Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан тақдим этилган мазкур картина премьерасига шоу-бизнеснинг ёрқин вакиллари ташриф буюришди.

altaltalt

Премьерага ташриф буюрган юлдузлар қизил йўлак бўйлаб ўтишар экан, ушбу тақдимотга Луиза Расулова ва Акмал Мирзолар бошчилик қилдилар.  

Фильмда Улуғбек Қодиров, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Матёқуб Матчанов, Асал Шодиева, Элёр Махкамов, Раъно Шодиева ва бошқаларни кўриш мумкин. 

alt

Фильм премьерасига ташриф буюрган томошабинларга ижодий жамоа таништирилди. Жаҳонгир Аҳмедов ва Рустам Саъдиевлар сўзга чиқдилар. Фильм премьераси муваффақият билан ўтказилди.

altalt

Қуйида азизлар премьерадан фотосуратлар ҳукмингизда.

Картина ҳақида батафсил тўхталиб ўтмасликка қарор қилдик, минг бор эшитгандан кўра, бир бор кўрган афзал нақлига амал қилган ҳолда, томошабинларни фильм намойишини кўришга чорлаб қоламиз. Ҳар бир томошабин «Мажнун» фильмини ўзлари кўриб, ўзлари одил ҳукм чиқаришга ҳақли. 

Мазкур картинага саундтрекни ёқимли овоз соҳиби хонанда Шоҳруҳхон ижро этган. 

Азизлар «Мажнун» фильми 7 мартдан бошлаб юртииз кинотеартларида намойиш этила бошлаган. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-03-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг