ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Мирзо Улуғбек ҳақида суратга олинган фильм илк трейлери

1398
0

Ўрта асрлар буюк алломаси ва мутафаккири Мирзо Улуғбек ҳаёти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи «Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон» номли ҳужжатли фильмининг расмий трейлерини, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева фейсбукдаги расмий саҳифасида эълон қилди. Айни дамда фильм премьера саналари маълум қилинмаган, аммо фильм Искья ва Венецияда ўтказиладиган кинофестивалларда тақдим этилиши ҳозирда маълум. 

Фильм режиссёри Баҳодир Юлдошев. Ушбу кинокартинада XV асрнинг буюк астрономи, ҳамда Мовароуннаҳр ҳукмдори ҳаётидаги фожиалар, мушкулотлар ва зафарлар акс эттиришга ҳаракат қилинган.

Кинокартинада жаҳон киноси юлдузлари Винсент Кассель, Арманд Ассанте, Франциско Овалле ҳамда миллий кино усталаримиздан Маъруф Отажонов, Жавоҳир Зокиров ва Ҳошим Арслоновлар иштирок этган.

Фильм мусиқаси эса 1999 йилда «Титаник» киносига ёзилган My Heart Will Go On қўшиғи учун «Гремми» мукофотига сазовор бўлган Голливуднинг машҳур бастакори Уолтер Афанасьефф томонидан махсус яратилди.
Фильм учун саундтрекни беназир хонанда Севара Назархон ижро этган.

Айтиш жоизки, Лола Каримова-Тилляева мазкур ҳужжатли фильм яратилишида кинопродюсер сифатида иштирок этган.

Лола Каримова-Тилляева фильм томошабинлар эътиборига ҳавола этилишини маълум қилар экан, фуйидаги сўзларни айтиб ўтдилар:

 

«Бу улуғ инсон ҳақида фильм яратиш ғояси менда кўп йиллар аввал пайдо бўлган. Таъбир жоиз бўлса, Мирзо Улуғбек шахси мени болалагимдан ўзига мафтун этган. У наинки қомусий билимлар эгаси, етук олим ва сулҳпарвар ҳукмдор, ўз даври учун фавқулодда саналган хислатлар соҳиби ҳам эди. Сирасини айтганда, Улуғбек замон ва макон сарҳадларини ошиб ўтган умрбоқий сиймодир».

 

Фильмда АҚШ, Франция, Буюк Британия, Дания, Россия, Ўзбекистон ва Нидерландиянинг етакчи олим ва мутахассислари Мирзо Улуғбек ҳаёти ва фаолияти хусусидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашади. 

 

Фильмни суратга олишда Оксфорд университетининг Бодлиан кутубхонаси, Британия музейи, Франциянинг Observatoire de la Cote d’Azur расадхонаси ҳамда Оксфорднинг St. John’s коллежи ва Илм-фан тарихи музейи артефактлари, қўлёзмалари ва экспонатларидан фойдаланилган. Суратга олиш жараёни Пристон университети, Гриффит расадхонаси ва Калифорния университетида ҳам олиб борилган. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг