alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Намойиши кутилаётган ўзбек бадиий фильмлари

Ўзбек киноижодкорлари томошабинларга йил давомида турли ҳил жанрдаги фильмларни ҳавола этиб келадилар. Томошабинлар ҳукмига тақдим эталадиган фильмлар орасида “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан давлат маблағлари ҳисобидан суратга олинган ва ҳусусий киностудияларда ишлаб чиқарилган фильмлар жой олган. 
Бугун биз эътиборингизга “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан 2015 йилда суратга олинган ва жорий 2016 йилда катта экранларга чиқарилиши кутилаётган бадиий фильмлар ҳақида қисқача маълумотни ҳавола этмоқдамиз. 
Демак, қуйида 2016 йилда намойиши кутилаётган ўзбек бадиий фильмлари рўйхати. 

 


Устюртга йўл

Мазкур фильм “Қорақалпоқфильм” киностудияси томонидан тасвирга олинган бўлиб, унда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидаги Устюрт газ-кимё мажмуи қурилиши жараёнлари ҳақида бадиий талқинда ҳикоя қилинади. Фильмнинг тасвирга олиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Тошкент шаҳри, ва Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида амалга оширилди. 
Картинада бош ролларни Акбархўжа Расулов, Адиз Ражабов, Шаҳзода Матчанова, Наргиза Салмонова, Кўпжўрсин Алланазаровлар каби актёрлар ижро этишган. 

alt

Сценарий муаллифлари – Гулистон Матёқубова, Абдуқаюм Йўлдошев
Саҳналаштирувчи режиссёр – Абдувоҳид Ғаниев
Саҳналаштирувчи оператор  – Азизбек Арзиқулов 
Фильм сюжети: Яқиндагина олий ўқув юртини тамомлаган ёш, истеъдодли мутахассис Нодир бир гуруҳ тенгдошлари билан Устюрт газ-кимё мажмуи қурилишида иштирок этиш учун Устюртга йўл олади. Улар мураккаб табиатли бу масканда ишлаш жараёнида жиддий синовларни бошдан кечиришади. Лекин ҳар қандай шароитда ҳам улар ортга чекинмайдилар...

 

Хазонрезги 

Фильм “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан тасвирга олинган. 
Картинада бош ролларда Бобур Йўлдошев, Шаҳзода Матчанова, Бахриддин Абдуллаев, Хуснора Хожимуродова, Феруза Саидова, Бахтиёр Рахимов каби актёрларн кўриш мумкин. 

altalt

Сценарий муаллифи ва саҳналаштирувчи режиссёр – Зулфиқор Мусоқов
Саҳналаштирувчи оператор  – Азизбек Арзиқулов
Саҳналаштирувчи рассом – Фазлиддин Турдиев
Бастакор – Мария Мусақова
Фильм сюжети: Қурбон ака ва Лола опа узоқ йиллардан бери биргаликда тинч-осуда ҳаёт кечиришарди. Иккаласи ҳам ҳалол меҳнати орқали ҳаётда ўз йўлини топган, қўни-қўшнилар орасида ҳурмати баланд. Фарзандлари ҳам тарбияли, ўқимишли инсонлар бўлиб улғайишган. Аммо кунлардан бирида кутилмаган қўнғироқ сабабли эр-хотин ўзлари истамаган ҳолатга тушиб қолишади. Гап шундаки, шаҳардаги шифохоналардан биридан Лола опанинг биринчи турмуш ўртоғи оғир аҳволда ётганлиги ҳақида хабар қилишади. Эски хотиралар туфайли Қурбон ака ҳам, Лола опа ҳам мураккаб руҳий ҳолатни бошдан кечиришади. Қурбон ака ана шундай вазиятда ҳам вазминлик билан иш тутиб, тўғри қарор қабул қилади...

 

Ойқиз эртаги

Фильм “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан тасвирга олинган. Суртга олиш юртимиз вилоятларида амалга оширилган бўлиб, мазкур картина “Соғлом бола йили” давлат дастури талабларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарилди. 
Картинада бош ролларни Йигитали Мамажонов, Юлдуз Ражабова, Хайрулла Саъдиев, Маъруф Отажонов, Феруза Сабитова, Нурмуҳаммад Бобохонов (Алихан)лар ижро этишган.

Сценарий муаллифлари – Муҳаммад Давлатиллоҳ, Акбар Бектурдиев
Саҳналаштирувчи режиссёр – Акбар Бектурдиев
Саҳналаштирувчи оператор  – Дилмурод Турдибоев
Саҳналаштирувчи рассом – Акмал Саидов
Фильм сюжети: Фильм қизиқарли афсона ва ривоятларга асосланган бўлиб, унда Ватанни севиш, унинг дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, мардлик, ҳалоллик сингари эзгу ғоялар акс эттирилган.

 

Зурриёд

Фильм “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан тасвирга олинган. 
Бош ролларда Сайёра Юнусова, Мухаммадисо Абдулхаиров, Шохрух Хамдамов, Дилобар Тошкенбоева, Гулбаҳор Арслонова, Шафоат Рахматуллаеваларни кўриш мумкин.

Сценарий муаллифлари ва саҳналаштирувчи режиссёр – Абдухалил Мигнаров
Саҳналаштирувчи оператор  – Рустам Муродов
Рассом – Тимур Мадаминов
Бастакор – Жамшид Изомов
Фильм сюжети: Юртимизнинг тоғли қишлоқларидан бирида истиқомат қилувчи қария набирасини шаҳарга, олий ўқув юртларидан бирига ўқишга жўнатади. Шаҳарга келган набира турли одамларни учратади. Улар орқали ўз мақсад-матлабини англаб етади. Фильмда турли тақдир эгаларининг ҳаёт йўллари орқали одамийлик, меҳнатсеварлик, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатлар тараннум этилади. 

 

Маъсума

Фильм “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан тасвирга олинган. 
Сценарий муаллифлари ва саҳналаштирувчи режиссёр – Ёлқин Тўйчиев
Саҳналаштирувчи оператор  – Баҳодир Йўлдошев 
Саҳналаштирувчи рассом – Бектош Ражабов
Фильм сюжети: Картинада Насиба исмли содда ва самимий аёлнинг қувонч ва ташвишларга йўғрилган ҳаёти мисолида ўзбек аёлларига хос вафо, садоқат, оилапарварлик ва фарзанд тарбиясига ўзини бахшида этиш сингари эзгу фазилатлар ишонарли акс эттирилган. 

 

Сўнгги пушаймон

Фильм Iloomina media студиясида тасвирга олинган.
Сценарий муаллифлари – Ғофур Эшмуродов, Абдуқаюм Йўлдошев
Саҳналаштирувчи режиссёр – Нозим Жумаев
Саҳналаштирувчи оператор  – Жаҳонгир Ибрагимов
Саҳналаштирувчи рассом – Хусан Пулатов
Фильм сюжети: Ижтимоий буюртма асосида тасвирга олинган мазкур картинада билиб-билмай миссионерларнинг тузоғига тушиб қолган бъзи ёшларнинг аянчли қисмати, изтироб ўкинчлари ҳақида ҳикоя қилинади. 

 

Толиққан кўнгиллар ойга талпинар

Фильм “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан тасвирга олинган. 
Фильмда бош ролларда Экрин Комилов, Карим Мирходиев, Мамасоли, Юсупов, Бенард Нзармухамедов, Дилором Каримова, Оиша Жўраева, Райхон Ашуровалар.
Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр – Собир Назармуҳамедов
Постановкачи оператор  – Умид Маликов
Пастановкачи рассом – Владимир Покаев

Фильм сюжети: Кексалар фасли остонасида турган Эркин, Шавкат ва Убайдулла исмли уч дўстнинг ҳаёти, уларнинг ўй-кечинмалари ҳақида ҳикоя қилинади. Кунлардан бирида улар тоғлар бағридаги сирли масканнинг дарагини эшитиб, уни ўз кўзлари билан кўриш ниятида сафарга отланишади. Йўлда улар бир қанча ғаройиб ҳодисаларга дуч келишади, ўзига хос табиатли одамлар билан учрашиб, улар билан ҳамсуҳбат бўлишади. Анча сермашаққат ва мароқли кечган сафар натижасида улар ҳаётининг мазмун-моҳияти ҳақида ўзларини қийнаган саволларга жавоб топишади...
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг