ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Оппоқ орзулар» фильми ҳақида

1695
0

Хонанда ва актёр Анвар Собиров, ҳамда актриса Шахло Темирова режиссёр Иброхим Расуловнинг «Оппоқ орзулар» деб номланган фильмида суратга тушмоқда. Фильм ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида Анвар Собировга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик.

alt

- Кино оламидаги етти йиллик катта танаффусдан кейин «Оппоқ орзулар» деб номланган фильмда бош ролни ижро қилишингизга, бундай қарорга келишингизга сабаб нима?

- Жуда ҳам ўринли ва тўғри савол бўлди. Бу қарорга мен келганим йўқ, бу қарорга келишимга атрофимдаги ижодимга қизиққан мухлислар томонидан «Жийда гулининг давоми қачон бўлади?», «Сиз яна қачон янги фильмда суратга тушасиз?» деган кўплаб саволлар сабаб бўлди ва жавоб бериш учун ушбу фильмга қўл урдик. Бизни фильмда суратга тушишимизни хоҳлаётган мухлисларнинг кўплигидан, уларнинг қарорлари билан яна янги трагедик драма жанрида суратга олинаётган «Оппоқ орзулар» деб номланган фильмда суратга тушишга қарор қилдим.

- «Жийда гули» ва «Бегона баҳор» фильмининг даражаси, дарди, ижро маҳорати жиҳатидан бугунги кунда суратга олинаётган фильмларга солиштирганда катта фарқ қилиши бор гап, «Оппоқ орзулар» ўша фильмлардек муваффақиятли бўлмаса, мисқоллаб йиғилган обрўга зарар етмайдими, тавваккал қилишдан қўрқмадингизми?

- Шу ишни аъло даражада қилишга кўзимиз етгани учун, актёр ва актриса, режиссёр, оператор, умуман кино учун ҳаракат қилаётган техник ходимлардан тортиб токи ҳайдовчиларгача ўз ишини билгани ва олдинги қилган ишлари шу вақтгача манзур бўлиб келгани сабабли ҳам қўрқмадик. Биз аввалги фильмларда ҳам айнан ушбу жамоа билан ишлаганмиз, энди энг муҳими фильм ғояси, сценарийси халқимизга манзур бўлса бўлгани.

alt

- Суратга олиш ишлари бошланганига қанча вақт бўлди ва қачон суратга олиш ишлари якунланади?

Суратга олиш ишларини бошлаганимизга ярим ойча вақт бўлди. Тасвирга олиш жараёни ҳали анча вақт давом этса керак, сабаби шу ярим ойлик муддатда фильмни 10-15% суратга олишга улгурдик холос.

- Демак мазкур фильм бугунги кунда бир ҳафта ичида суратга олинаётган фильмлардан тубдан фарқ қилар эканда?

- Албатта, биз ҳар битта саҳнага пухта тайёргарлик кўриб, ҳар бир нарсанинг ҳисобини олиб ишлаяпмиз. Фильмда сунийлик бўлмасин, бошқа фильмларда такрорланиб турган объектлар, ишончсиз образ ва кадрлар бўлмаслигига катта эътибор бермоқдамиз.

alt

- Фильм қанча вақт ичида тайёр бўлиб, катта экранларда премьераси бўлиб ўтади?

Фильм ҳали бери премьера бўлмаслиги аниқ. Менимча ёз ойларидан ўтиб, кузнинг дастлабки ойларида премьера қилишимиз мумкин. Яна билмадим.

alt

Маълумот учун, филм режиссёри Иброхим Расулов, сценарий муаллифи эса Микойил Сулаймонов.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-04-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг