alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Ўзбек кинолари Туркманистонда

Жорий йилнинг 26 сентябрида Туркманистон Республикасининг Ашхобод шаҳрида «Ўзбек киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир 28 сентябрга қадар давом этади.
Кино кунлари мобайнида ижодкорларимиз томонидан сўнгги 4 йилда яратилган энг сара 8та бадиий фильм намойиш этилиши кўзда тутилган. Улар қаторида «Паризод» (А.Шаҳобиддинов), «Унутма мени» (Қ.Камолова), «Сеҳрли қалпоқча» (С.Каримов), «Тоға» (Р.Маликов), «Зарб» (Н.Тўлахўжаев), «Ота» (А.Мигноров), «Ҳаётда...» (Ё.Тўйчиев) ва «Хазонрезги» (З.Мусоқов) ўзбек фильмлари тақдим этилади. Тадбирда иштирок этиш учун расмий делегация Ашхобод шаҳрига юборилган. Делегация таркиби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Ўзбекфильм»киностудияси режиссёри Баҳодир Одилов, кинорежиссёр Сарвар Каримов ва киноактриса Шаҳзода Матчоновалардан иборат.

alt

Мазкур тадбирда иштирок этаётган Актриса Шаҳзода Матчонова ўзининг инстаграм саҳифасида очилиш маросимида эканлигини ва Ашхобод шаҳридан ёқимли таассуротларда эканлигини ёзиб қолдирган. Шаҳзода Матчановани очилиш маросимида moelbosh брендидан тақдим этилган ўзбек миллий либосида эканлигини кўриш мумкин. 

alt

Тадбир Ўзбекистон ва Туркманистон Ҳукуматлари ўртасида 2014-2016 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик дастурига асосан ташкил этилган.
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг