ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Ўзбек қизи ёҳуд Кореялик келин

3811
0

17 февраль куни режиссёр Дурдона Тўлаганованиннг «Кореядаги муҳаббат» номли фильмининг премьераси Алишер Навоий киносаройда бўлиб ўтди.

alt

Премьера хонанда Яминнинг шўх қўшиғидан бошланди. Фильмни томоша қилиш учун ташриф буюрган томошабинларга ижодий жамоа таништирилиб ўтилди.

altalt

Фильм оилавий ришталар, рашк оқибатида қилинган ҳато, тақдир ҳазили, муҳаббат ҳақида.

Бош ролларда Дилдора Хошимова, хонандалар Ямин, Жаҳонгир, Зухра Ашурова, Элёр Носиров, Рихситилла Абдуллаев ва бошқалар.

altalt

Фильм 18 февралдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида намойиш этилмоқда. 

 

Биз, фильмда бош қаҳрамон образини яратган Дилдора Хошимова билан суҳбатлашдик. Актриса Дилдора Хошимова ўзбек томошабинига «Кореялик келин» фильми орқали яхши таниш.  

Қуйида, ҳозирда Кореяда оиласи билан яшаб, фаолият юритаётган ўзбек қизи билан қисқа суҳбатни ўқинг.

Дилдора Хошимова - 1986 йилда туғилган, Ўзбекистон Санъат ва маданият институтини 2008 йилда тугатган. Рустам Саъдиевнинг «Ошиқлар», «Севгинатар», Дурдона Тўлаганованинг «Кореялик келин» фильмларида роль ижро этган.

 

-Ҳозирда турмуш ўртоғингиз билан Кореяда истиқомат қиласиз. Улар билан қаерда ва қандай танишгансиз?

-Улар билан Тошкентда кафелардан бирида беҳосдан танишганмиз. Улар мени кўриб, ёқтириб қолганлар. Кейин мен билан танишиб, турмуш қуриш таклифини берганлар. Мен ҳам тўғриси бошидан уларни ёқтирганман.

- Ота-онангиз Кореялик йигит билан оила қуришингизга қандай муносабат билдирганлар? Қарши бўлишмаганми?

- Бошида қарши бўлишган албатта. Кейинроқ рози билдиришган.

alt

- Корейс тилини билармидингиз ёки у ерга бориб ўргандингизми?

- Йўқ билмасдим. У ерда курсларга қатнаб, корейс фильмларини кўриб ўрганганман.

- Кореяда қаердадур ишлайсизми?

- Фарзандли бўлганимдан сўнг, бир йил ўтиб мени турли телелойиҳаларга таклиф эта бошлашган. Ундан ташқари бир қанча телеканалларда бошловчилик қилганман. MBC телеканалида «Дилдоранинг салом Кореяси» номли кўрсатувни олиб борганман. Ҳозирда «Бахтли саёҳат» каналида бошловчиман.

-Қизим бор деб айтдингиз. Ёши нечида, исми нима? Ўзбек тилини биладими?

- Қизим 8 ёш, Кореянинг ҳисоби бўйича 9 ёш. Уларда қоринлик вақтидан ҳисобланади. Ҳозир мактабга боради, 2-синфга ўтди. Ўзбек тилини жуда яхши билади.

alt

-Тошкентга қанчалик тез-тез келиб турасиз?

-Фильм съёмкалари учун, премьералар вақтида келаман асосан.

- Ўзбек халқи ва Корея ҳалқининг ўхшаш тамонлари борми?

- Катталарга ҳурмат кўрсатиш, қиз турмушга чиққандан сўнг, келинлик ҳизматини қилиш томонлари ўхшаб кетади.

- Кореянинг қайси миллий таомини яхши тайёрлай оласиз?

- «Кимчи тиге» таомини яхши тайёрлай оламан.

- Ўзбек хонандаларидан кимнинг ижодини кузатиб, қўшиқларини тинглайсиз?

- Юлдуз Усмоновани мухлисиман. Уларнинг қўшиқларини севиб тинглайман.

alt

 

Шунингдек, Дилдора Хошимова иштирокида 24 февралдан юртимиз кинотеатрларида «Зулмат» номли фильм намойиши бошланади.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг