ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Ўзбекистон 70-Канн кинофестивалида

1269
0

Фильм суратга олиш ишлари Newberry Springs номли кичкинагина шаҳарчада, Калифорния саҳросида 10 кун давомида, эрталабдан кечгача, ҳавонинг энг қиздирган маҳали – 2016 йил 13 августдан 24 августга қадар давом этган. 

alt

Фильм сюжетига кўра бош қаҳрамон Нолан чуқур тушкунлик ҳолатида бўлади ва ўз шаҳрини тарк этиб, муаммоларидан қочишга ҳаракат қилади. У ўзига ишонмайдиган меланхолик, ҳаётига тубдан ўзгартириш киритиб, унга маъно бағишлайдиган бир нарса орзусида. «Зерикарли ҳаёти» ва ўзида баъзи нарсаларни ўзгартириш мақсадида Нолан Калифорния саҳросига йўл олади. Ярим йўлда унинг мотоцикли ўт олмай қолади ва шунинг натижасида у ўзаро бир муҳим афсона орқали бир-бири билан боғлиқ инсонлар билан танишади. 

alt

alt

Анвар Сафоев, режиссёр:


«Биз Laurent Paris билан Каннда 2014 йилда бўлиб ўтган 68-Канн кинофестивали давомида танишганмиз. Мен турмуш ўртоғим билан соҳил бўйлаб сайр қилиб юрган чоғи ёнимизга бир кучукча чопиб келиб дўстона акиллай бошлаган. Мен, эндигина Тошкентда бўлиб ўтган «Олтин Гепард» кинофорумининг «Энг яхши дебют» номинациясида «Кучук» қисқа метражли фильми билан ғолиб чиққан режиссер ва Каннга келиб шу заҳотиёқ кучук баҳона жуда ҳам ёқимтой актёр билан танишаман, бу мен учун бу жуда сермаъно бўлган!  

Натижада биз биргаликда ажойиб вақт кечирдик ва мен ҳозирда фаолият олиб бораётган Non Stop People телеканали жойлашган Парижда қўнғироқлашишга келишиб олдик».

alt

Short Film Corner – «Қисқа метражлар бурчаги» қисқа метражли фильмлар учун маҳсус дастур. 

alt

«Laurent бир муддат вақт ўтиб қўнғироқ қилди, «Кучук» фильмимни томоша қилганини ва мен билан учрашиш ниятини билдирди. Мазкур учрашувда у ўзининг кундалик ташвишларидан қочиб, ҳаётига ранг қўшишни мақсад қилган бир йигит ҳақида ҳикоя ёзишни таклиф қилди. Бу ҳикоя менга жуда яқин туюлди ва фильм суратга олиш ишлари Лос Анжелесда олиб борилиши унга бўлган иштиёқимни янада оширди ва мен ўша заҳотиёқ розилигимни билдирдим».

alt

Актёрлар таркибидан Франция ва Америкадан актёрлар ўрин олди: Laurent Paris, Jenny Lander, Les Brandt, Sophie Venecia Reyes, James Macpherson, Claire Younsi.

alt

Суратга олиш гуруҳи: постановкачи операторлар – Хасан Атабаев, Хусан Атабаев, либослар бўйича рассом, стилист – Ela Ri, визуал эффектлар – Андрей Евстигнеев. Бастакор – Азамат Рахимов, оригинал мусиқа – SCRAMJET.

alt

Фильм намойиши 24 май куни Канн кинофестивали залида бўлиб ўтади. Шунингдек фильм Канн кинофестивалининг яна икки дастури La semaine de la critique (танқид ҳафталиги) ва La quinzaine des réalisateursr (режиссёрларнинг икки ҳафталиги)га тақдим этилган.

alt

Анвар Сафоев 1988 йилда таваллуд топган, Тошкен Давлат маданият ва санъат институтининг «Кино ва ТВ режиссураси» факультетини тамомлаган. Мана 3 йилдирки Францияда яшб ижод қилмоқда. Канн ва бошқа фестиваллар ниҳоясига етгач Тошкентга қайтиб, ўзбек кинематографиясини ривожлантиришни масвад қилган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-03-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг