Кино
Премьера: Телба эмасман
Алишер Навоий номли кино саройида янги
“Телба эмасман” номли бадиий фильм премьераси бўлиб ўтди. Унда эл ардоғидаги актёр ва актрисалар иштирок этди.
Сценарий муаллифи: Саидкарим Майрамов
Постановкачи режиссёр: Озод Шамс
Продюссер: Ҳамидулла Муродов
Бастакор: Фаррух Собиров
Бош ролларда Умид Искандаров, Амира Азамова, Жумадулла Раметов, Толиб Мўминов, Собир Отажонов, Ҳамид Тошпўлатов ва бошқаларни кўриш мумкин.
Фильм ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, карьера деб буткул оиласини унутиб қўйган ёшлар қисмати. Инсон борлигида қадрини англаб етилмаганидек, аёлини қадрини билмаган эркак хотинининг ўлимига ишонмай, уни тан олмай руҳий касалликка дучор бўлади. Фильм мазмуни икки оғиз сўзда жамланган, яъни аёлларни борида қадрига етиш керак.
Фильм бош қаҳрамон Умид Искандаров:
“Бу фильм бошқа фильмларимдан тубдан фарқ қилади. Манимча бунақанги ролларни ижро этишни ҳар бир актёр чин дилдан хоҳлайди. Мен жуда зўр ижодий гуруҳ билан ишладим деб ўйлайман. Чунки ҳеч ким бир-биридан ёрдамини аямади. Бу кино орқали ман яна бир истеъдодли режиссёрни кашф қилдим. Озод Шамс ёш бўлишига қарамай ўз ишига эътиборли, маъсулият билан ёндашади. Дунёқараши жуда кенг. Ўйлайманки кино барчага манзур бўлади, тўғри баъзи камчиликлар бўлиши мумкин, лекин умумий қилиб олганда пухта ишланган ғоя асосида фильм яратилди. Фильмдан ҳар ким ўзига маълум бир хулоса чиқаради, ҳеч нима йўқ деганда ҳам инсон кўнгли енгил тортиши ҳамда ҳаётнинг кўзга кўринмас деталлари ҳақида фикр-мулоҳаза юритишларига ишонаман”.
Фильм режиссёри Озод Шамс:
“Фильмнинг бош ролига кўп актёрларни таклиф этгандик, лекин ташқи кўриниш, сценарийдаги образ руҳиятини очиб бера оладиган ягона шахс Умид Искандаров деб ўйладик ва шу номзодда тўхтадик. Менинг ютуғим ҳам шу актёрни бош ролга танлаганим деб ўйлайман. Фильмни суратга олиш ишлари икки ой давом этди. Барча съёмка жараёнлари Тошкент шаҳрининг ўзида бўлди. Бу фильм мухлисларни кўнглидан ўрин эгалласа бундан хурсандман”.
Фильмда рол ижро этган Амира Азамова:
Дастлаб “Отасини қизи” ҳамда “Гуноҳ” фильмларида рол ижро этганман. Бу фильм бошқа фильмларимдан анча фарқ қилади. Ҳаётда жуда шўх, қувноқ қизман. Бу фильм мани дунёқарашимга тескари. Лекин бу кинода суратга тушганимдан афсусланмайман. Қайсидир маънода картина мени маънан улғайтирди. Ҳаётга бўлган муносабатим ўзгарди. Умуман олганда мани тарбиялади десам ҳам бўлади. Билмадим ролимни қандай ижро этдим, албатта, мухлислар баҳо беришади. Фильмда партнёрим бўлган Умид Искандаров манга жуда катта ёрдам берди. Хатоларимни кўрсатишдан, манга маслаҳат беришдан чарчамадилар. Мен шунақанги тажрибали актёрлар билан ишлаганимдан мамнунман”.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
16-12-2015
ИЗОҲЛАР 0