alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

PROLogue-2017: Ўзбек киноси вакиллари бир ерда

27-30 ноябрь кунлари Ёшлар ижод саройида PROlogue – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар III Республика фестивали бўлиб ўтди.

alt

Фестивалнинг ёпилиш маросимига сарой олдига ёзилган қизил гиламдан кино санъатининг энг машҳур шахслари ва PROlogue фестивали иштирокчиси бўлган ёш киноижодкорлар биргаликда ташриф буюришди.

altaltaltaltalt

Ташриф буюрган меҳмонларни бошловчилар Рихситилла Абдуллаев ва Райҳон Уласеновалар бирма-бир эълон қилдилар.

alt

Фестивал ғолибларини тақдирлаш маросимини актриса Раъно Шодиева ва Бехзод Мухаммадкаримов ҳамда Акбархўда Расулов ва Дилноза Кубаевалар биргаликда олиб боришди.

altalt

Тақдирлаш маросимида ёш киноактёрлар ва устоз санъаткорлар энг машҳур ўзбек картиналардаги тароналарни биргаликда дуэт бўлиб куйлашди.

«Чинор остидаги дуэл» фильмидаги Нортой роли орқали барчага яхши таниш актёр Рашид Маликов, Алишер Узоқов билан биргаликда «Энг гуллаган ёшлик чоғимда» қўшиғини ижро этишди.

alt

Илк мукофот «Энг яхши сценарий» учун ёш ижодкор Мафтуна Аллақуловага топширилди. PROLogue статуэткасини режиссёрлар Ёлқин Тўйчиев ва Юсуф Розиқовлар топширдилар.

«Энг яхши операторлик иши» учун мукофот Бахтиёр Убайдуллаевга, ўз ишининг усталари Абдурахим Исмоиловга ва Жасур Шаметов томонидан топширилди.

«Энг яхши режиссёрлик иши» учун Хасан Алижонов мукофотни қабул қилди.

«Энг яхши қисқа метражли бадиий фильм» номинацияяясида Мухлиса Азизовага «Она» картинаси учун режиссёр Али Ҳамраев PROLogue статуэткасини топширди.

«Энг яхши эркак роли»  - Фотих Насимов, «Энг яхши аёл роли» - Ойпарча Абдуллаевалар тақдирландилар.

Шунингдек, маросимда таниқли устоз санъаткорлар Али Ҳамроев, Элёр Ишмуҳаммедов, Одилшо Агишев, Юсуф Розиқов, Дамир Салимовга «Ўзбек киноси ривожига қўшган ҳиссаси учун» мукофоти топширилди.
 

Рустам Сагдуллаев ва Азиз Раметовлар «Севишганлар» фильмидан «У самого синего моря» қўшиғини куйлашди.

altalt

Фестиваль ёпилиши таклиф этилган санъат вакилларидан Насибахоним Абдуллаева ва Дилором Эгамбердиевалар «Бахт ўзи нимадур» қўшиғини биргаликда куйладилар.  

Шунингдек, Дилноза Кубаева ва Мурод Ражабовлар ҳам «Бор бор дема» номли машҳур таронани ижро этдилар.

 

Фестиваль ёпилиш маросими меҳмонлари:

alt
Актёрлар Жумадулла Раметов ва Саида Раметова
 

alt
Актрисалар Динейра, Асал Шодиева ва режиссёр Зебо Наврўзова
 

alt
Актёрлар Фотих Насимов, Элмира Рахимжонова, Фарход Абдуллаев
 

alt
Рашид Маликов, Мухлиса Азизова, Дилором Эгамбердиева ва Карим Мирходиев
 

alt
Актёр Мурод Ражабов

 

Бу йил фестивалда қатнашиш учун ёш режиссёрлар томонидан 100 дан ортиқ ижод маҳсуллари топширилган бўлиб, ҳайъат аъзолари уларнинг 15 нафарини фестивалда намойиш этиш учун саралаб олди.

Хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган Ўзбек кино санъати усталари, барчамизга яхши таниш «Ёр-ёр» фильми режиссёри Али Ҳамроев, «Нафосат», «Севишганлар», «Учрашув» каби картиналар режиссёри Элёр Ишмуҳамедов, маҳоратли сценарист Одилшо Агишевлар таклиф этилганлиги ва улар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилганлиги бу йилги фестивалнинг эътиборга лойиқ томонларидан бўлди.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-12-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг