alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

PROlogue III Республика фестивали

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, истеъдодлар ижодини қўллаб қувватлаш ва малакисини ошириш мақсадида, ёш киноижодкорлар суратга олган қисқа метражли фильмларнинг учинчи Республика фестивалини эълон қилди.

alt

Фестивалда 35 ёшгача бўлган профессионал ва хаваскор ижодкорлар, сўнги 2 йил мобайнида суратга олган, хажми 30 дақиқадан ошмайдиган қисқа метражли фильмлар билан иштирок этишлари мумкин.
Аризалар қабули 15 сентябргача давом этади. Фильмлар сараланиши 1 октябрга қадар, 16-20 ноябрь кунлари эса уларнинг намойиши ўтказилади. 21 ноябрь куни Фестиваль ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Фестивалда қўйидаги номинациялар бўйича иштирокчилар тақдирланади:


•  «Энг яхши қисқа метражли фильм» учун бош соврин, ва
•  «Энг яхши сценарий»;
•  «Энг яхши режиссёрлик иши»;
•  «Энг яхши операторлик иши» йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланади.
Бу йилдан бошлаб хориж киночилар томонидан олинган қисқа метражли фильмлар намойиши ҳам фестиваль дастуридан ўрин олган.
Батафсил маълумот учун телефон рақамлар: +99871 2458334, +99871 2450931 (prologue@uzbekkino.uz)

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг