alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Қайсар ошиқлар» фильмининг премьерасидан

Алишер Навоий номидаги кино саройида тақлидчи ва актёр Шерзод Биннинг илк режиссёрлик иши бўлган «Қайсар ошиқлар» фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

alt

Фильм премьераси ҳақиқий юлдузли кеча бўлиб, премьерада режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, Алишер Узоқов, Асқар Ҳикматов, Соҳиб Аббосхон, Асал Шодиева, Шерзод Бин, Шоҳруххон, Шуҳрат Йўлдошев, «Миллион» жамосининг йигитлари, «Дизайн» жамоасининг йигитлари, Диёр Маҳкамов, Элёр Маҳкамов, Жавлон Шодмонов, Виа «Мароканд» гуруҳи, Раъно Ярашева, Лола Элтоева, Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Азамат Ахроров, Алихан ва бошқа юлдузлар ёғду сочишди.

altaltalt

Премьера билан биргаликда хонанда Жаҳонгир Тўлқиновнинг «Севги дунёси» деб номланган албом тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. 

altaltalt

Актёр Соҳиб Аббосхон премьерада бошловчилик қилди. Дастлаб «Виа Мароканд» гуруҳи ўзларининг мусиқий табриклари билан саҳнада бугунги кундаги хит қўшиқларидан бирини куйлашди.

altalt

Ундан сўнг эса Жаҳонгир Тўлқинов ўзининг дилтортар таронасини мухлислар эътиборига тақдим қилди.

alt

Сўз навбати Шерзод Бинга берилганида мухлислар унинг нафақат тақлидчи, актёр балки ҳақиқий сўз устаси эканлигига ҳам гувоҳ бўлишди. У сўзни марҳум юртбошимиз, Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовга миннатдорчилик билдиришдан бошлади. Унинг юртбошимиз ҳақидаги сўзлари дақиқага қадар қарсак чалиниб туришига сабабчи бўлди.

alt

Шерзод Бин устоз-шогирд ўртасида бўладиган азалий анъанани давом эттириб, барча мухлислар олдида режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, Алишер Узоқов, ҳамда Иқбол Мелиқўзиевга зарбоб тўн кийгизди. Уларнинг ҳар бирига юксак ҳурмат билдириб, раҳмат айтиб, «берган билимларингизга, қилган меҳнатларингизга рози бўлинглар», - деди.

altaltalt

Ўйлаймизки, Шерзод Биннинг бу иши жуда ҳам ўринли ва кўплаб энди чиқаётган актёр, режиссёрларга ўрнак бўладиган даражада бўлди.

Шерзод Бин «Қайсар ошиқлар» унинг биринчи фильми бўлгани учун, мухлислардан фильмда учрайдиган маълум бир камчиликлар учун олдиндан узр сўради.

Фильмда Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Лола Элтоева, Асқар Ҳикматов, Асал Шодиева, Жаҳонгир Тўлқинов, Шерзод Бин, Раъно Ярашева каби актёр, актрисалар жамоаси йиғилган.

altaltalt

Фильмни кўриб, хулоса тариқасида шуни айтиш мумкинки, «Қайсар ошиқлар» фильми орқали кино оламига яна бир умидли, ёш режиссёр Шерзод Бин кириб келди. У ўз сўзини, дастлабки ишини комедия жанрида айта олди.

24 сентябрдан юртимизнинг барча кинотеатрларида фильмни томоша қилишингиз мумкин.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг