ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Қисқа метражли фильмлар танловининг ғолиби аниқланди

987
0

Аввал хабар берганимиздек, кинематографияни ривожлантириш маркази жорий йилнинг 1 июнь куни барча ёшдаги профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар учун Қисқа метражли фильмлар лойиҳалар танловини эълон қилган эди.

alt

Танловда иштирок этишни истаган ёш ижодкорлар ўз лойиҳалари 2017 йилнинг 1 июлига қадар топширишди ва улардан 9таси танлаб олинди. 7 июль куни эса барча лойиҳалар кинематографияни ривожлантириш марказида ўтказилган танловда кўриб чиқилди.

alt

Танловда иштирок этган ёш ижодкор Гулнора Иванованинг «Фонтан» номли қисқа метражли фильм лойиҳаси танлов комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан ғолиб деб топилди ва унга махсус диплом тантанали равишда топширилди. Шу билан бирга, Мухаммадхон Юсуповнинг «Кино» номли қисқа метражли фильм лойиҳаси комиссия аъзолари томонидан юқори баҳоланганлиги боис, мазкур фильм продюсер Изатилла Рашидов томонидан «Илк фильм» киностудиясида суратга олиш учун қабул қилинди.  

alt

Кинематографияни ривожлантириш маркази танловда ғолиб чиққан Г.Ивановага «Фонтан» номли қисқа метражли фильм лойиҳаси асосида фильм ишлаб чиқариш ишларига ҳар томонлама кўмаклашади. Шунингдек, Марказ танловда иштирок этган бошқа ёш истеъдотлар билан келгусида янги лойиҳалар устида ишлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга қарор қилди.

alt

Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилган ушбу танлов юртимиздаги ёшларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришда ва янги истеъдотларни кашф этишда муҳим роль ўйнайди.

altaltalt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-07-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг