ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Қизларнинг жаҳли чиқди» фильми тақдимотидан

3228
0

Алишер Навоий номли кино саройида режиссёр Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг «Қизларнинг жаҳли чиқди» деб номланган фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

altaltalt

Тақдимотда ўзбек шоу-бизнесининг деярли барча машҳур вакиллари меҳмон бўлишди.

altaltalt

Картинада бош ролларни актёрлардан Акбархўжа Расулов, Ҳабиб Ортиқов ва дебютант ижодкор Хусан Рашидовлар ижро қилган бўлса, актрисалардан эса Зарина Низомиддинова, Наргиза Салмонова, Феруза Собитова, Муқаддас Саъдуллаева, Баҳора Арслоновалар роль ижро этишган.

altaltalt

«Қизларнинг жаҳли чиқди» филми, картинадаги ижроси ҳақида таниқли актриса Зарина Низомиддинованинг фикрлари билан қизиқдик:

Режиссёр Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг ижодини аввалдан кузатиб келаман. Қизларнинг жаҳли чиқди фильмида улар билан бирга ишлаш насиб қилди. Фильм комедия жанрида суратга олинган. Шу вақтгача роль ижро қилган бирорта фильмимга ўзим овоз бермаган эдим, бу фильмда эса ўзим ижро қилган ролга илк маротаба ўзим овоз бердим. Ўзи ҳар фильмимнинг тақдимотида ҳаяжон бўлади, бу ролимга ўзим овоз берганим учун ҳам бошқача ҳаяжон бор. Овоз бериш вақтида, съёмка жараёнларида эътибор бериб кузатдим, фильм учун ундаги барча ижодкорлар катта меҳр бериб ишлашди.

alt

«Қизларнинг жаҳли чиқди» кино комедияси 28 декабрдан юртимизнинг барча кинотеатрларида намойиш қилинмоқда.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг