alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Қўқон шамоли» фильмига бош роль ижрочилари тасдиқланди

Режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинаётган «Қўқон шамоли» номли тарихий фильмида Нодирабегим роли учун ўтказилган кастинг жараёнида Дилноза Кубаева, Шаҳзода Матчонова, Севара Солиева, Асал Шодиева, Шаҳло Темирова, Феруза Норматова, Наргиза Абдуллаева каби таниқли ва профессионал актрислардан ҳаваскор актрисаларгача, жами элликдан ортиқ актрисалар иштирок этган. Узоқ давом этган фото ҳамда видео синовлардан сўнг Нодирабегим ролига ёш актриса Райҳон Асатова, Амир Умархон ролига актёр Илҳом Бердиев, Олимхон ролига эса актёр Бобур Йўлдошев тасдиқланди. 

altalt

Айни дамда «Қўқон шамоли» тарихий фильмининг сўнгги тайёргарлик жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Фильмнинг суратга олиш ишлари 2019 йилнинг апрел ойининг ўрталарида бошланиши режалаштирилмоқда.

Фильм Қўқон хонлигининг ХVIII аср охири — ХIХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари ҳақида бўлиб, асосан Қўқон хони Умархон ҳамда шоира Нодирабегим ҳаётидан ҳикоя қилади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-03-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг