ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Қотиллар ўйини» фильми

2206
0

Ўзбек кино оламида «Синий кит» ўйинига бағишланган фильм суратга олинди. Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ишланаётган фильм жангари, мистика ҳамда триллер жанрларида суратга олинган.

alt

«Қотиллар ўйини» деб номланган мазкур фильм тугун ва жумбоқлар асосига қурилган бўлиб, «синий кит» ўйини, унинг аянчли оқибатлари ва ечими ҳақида кино олами вакиллари томонидан дастлабки жавобдир.

alt

Фильмнинг жанг лавҳалари учун икки ойдан зиёд тайёргарлик кўрилган ва барча саҳналар табиий суратга олинган. Жанг саҳналарини қўл жангги бўйча мураббий Сарвар Сиддиқов саҳналаштирган.

alt

Фильмда бош ролларни Шавкат Комилов, Жамила Ғофурова, Алихан, Бегзод Тожиев, Севара Солиева, Муҳаммад Али Искандаров, Феруза Собитовалар гавдалантирган.

altaltaltalt

Режиссёр Лазиз Ашуралиев, оператор Рустам Йўлдошев, ғоя муаллифи Шавкат Комилов. Тасвирга олиш ишларининг ўзига икки ойдан ортиқ вақт сарфланган.

Айни вақтлада фильмнинг суратга олиш ишлари якунланган бўлиб, премьера куз фаслида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-07-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг