alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Қудуқ фильми Қозон халқаро кинофестивалида

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан режиссёр Мансур Абдухолиқов томонидан суратга олинган «Қудуқ» бадиий фильми 5-11 сентябр кунлари XI маротаба ташкил этиладиган Қозон халқаро кинофестивали (Татаристон, Россия) асосий танлов дастурига киритилди. 2015 йилги Қозон халқаро кинофестивали саралаш комиссияси танлов учун юборилган 700 дан ортиқ киноасарлар орасидан 25 мамлакатнинг 50 фильми (10 тадан тўлиқ метражли, қисқа метражли, тўлиқ метражли ҳужжатли, қисқа метражли ҳужжатли ва анимацион фильмлар)ни танлаб олди. Эътиборли томони, тўлиқ метражли бадиий фильмларнинг асосий танлов дастуридан «Қудуқ» фильми ҳам ўрин олган.

alt

2013 йили суратга олинган «Қудуқ» бадиий фильми воқеалари собиқ Иттифоқ даврида, дашт бағридаги қишлоқда бўлиб ўтади.
Бош қаҳрамон Лаллай бир умр қишлоқ аҳлига қудуқ қазиб бериш билан шуғулланади. У қилган меҳнати учун ҳеч кимдан ҳеч нарса таъма қилмайди, ҳаётининг мазмунини одамларга яхшилик қилишда, уларнинг оғирини енгил қилишда деб билади. Фильм бош қаҳрамони қудуқ қазиш жараёнида турли воқеаларга гувоҳ бўлади, турфа табиатли кишилар билан мулоқот қилади. Ҳаётда кўрган-кечирганларини умумлаштириб, ўзича муайян хулосалар чиқаради.

alt

Фильмда актёрлардан Муҳаммадисо Абулҳайиров, Лола Элтоева, Абдухалил Мигноров, Юлдуз Ҳамидова, Фарҳод Худойбердиев, Сайфиддин Мелиев кабилар суратга тушган. Маълумот учун, «Қудуқ» фильми бунгача 2014 йили Россиянинг Анапа шаҳрида ташкил этилган XXIII «Киношок» кинофестивалининг асосий танлов дастурида қатнашган эди. 

Манба: uzbekkino.uz



Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-08-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг