ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов тарихий фильмга қўл урди

1606
0

Айни кунларда фильмда роль ўйнаши мумкин бўлган актёрлар жамоаси ҳам саралаб олинмоқда. Исломхўжа образини таниқли актёр Улуғбек Қодиров ижро этиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати маълум қилди. 

alt

Сараланаётган актёрлар қаторида Алишер Узоқовни,

alt

Карим Мирходиевни,

alt

Хошим Арслоновни,

alt

Азамат Ахроровни кўриш мумкин. 

alt

Бундан ташқари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов, Зафар Асқаров, Элбек Файзиев, Миркомил Қорабоев, Камол Бобоназаров, актёр ва бошловчи Акмал Мирзолар ҳозиргача фотосинов топширишган. Актёрлар учун фотосиновлар ҳали ҳам давом этмоқда.

altaltalt

Фильмда ягона малика, Исломхўжанинг қизи роли учун 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўзбек актрисалари ўртасида катта фотосинов бўлиб ўтиши кутилмоқда.

 

Фильм ижодий гуруҳи Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида хизмат сафарида бўлиб, буюк аждодимизнинг Россия билан боғлиқ фаолиятини ўрганиб қайтган. Санкт-Петербург шаҳрида танланган макон ва либослар асосида фильм учун тайёрланган эскизлар ҳам муҳокама этилган. Ушбу фильмни жорий йил «Эзгу-фильм» киностудиясида суратга олиш режалаштирилган.

alt

Бундан ташқари тайёргарлик ишлари 20 кундан ортиқ вақт мобайнида Хивада, архив ва музейларда 15 кун, Тошкентда муҳташам декорация тайёрлаш учун эса 20 кундан ортиқ вақт сарфланди. 

Исломхўжа – ушбу янги бадиий-публисистик фильм ХХ аср бошларида нафақат Хоразм музофоти балки, бутун Марказий Осиё ҳудуди, ҳатто Чор Руссиясининг амалдорлари орасида юксак нуфузга эга бўлган Хива хонлигининг Бош вазири Исломхўжанинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Ўз даврининг тараққийпарвар, ҳалқпарвар давлат ва жамоат арбобларидан бири бўлган Исломхўжа 17 ёшидан хонликнинг савдо ва саноат марказларидан бири ҳисобланмиш Хазорасп беклигига хокимлик қилган, 26 ёшида Хива хонлигининг Бош вазири этиб тайинланган. Валиахд Асфандиёр тўранинг ҳукмронлиги даврида Исломхўжа хонликнинг барча муҳим ва маъсулиятли вазифаларини ўз зиммасига олиб, кўплаб иншоатлар қурдирган. Қатор соҳаларда ислоҳотлар олиб борган. Бироқ, хонликнинг энг юқори амалдори, буюк ислоҳотчи Исломхўжа сирли равишда ўлдирилиб, ҳатто қотилликни фош этиш учун бошланган тергов ҳаракатлари босди-босди қилинган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг