alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Саранг маликаси - Ойқиз эртаги

Кўҳна Шарқ турфа афсоналари-ю, бебаҳо асори-атиқалари билан ўзининг сирли дунёсига эга. Минг йилликлар оша тилларда достон бўлган, ғаройиботларга бой, сеҳргару афсунгар, ботиру малика, подшоҳу чўпон каби бир-биридан қизиқ қаҳрамонларни гавдалантирган халқона эртаклари оғиздан-оғизга кўчиб, дунё халқларининг қалбини забт эта олган.

alt

«Минг бир кеча», «Али бобо ва қирқ қароқчи, «Оловуддиннинг сеҳрли чироғи», «Алпомиш», «Кенжа ботир» каби афсона ва эртаклар шулар жумласидандир.

alt

«Эртаклар – яхшиликка етаклар» дейди доно халқимиз. Шундан бўлса керак, ҳаётнинг мураккаб қирраларини акс эттирган фильмлардан кўра, эртакнамо жанрдаги бадиий асарлар томошабин қалбига яқинроқ бўлади, наздимизда. Сабаби, эртак фильмларни томоша қилган болалар олам-олам завқ олса, ёши катталар бебаҳо болалик эсга олишади.

alt

Шу маънода ўзбек кино ижодкорлари ҳам орқада қолишаётгани йўқ. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги сўнгги йилларда Марказий Осиёда илк бора тарихий эртак жанрига қўл уриб, «Ойқиз эртаги» номли фильмни суратга олганлигини эълон қилди.

alt

Ёш кинорежиссёр Акбар Бертурдиевга ишониб топширилган мазкур картина жорий йилнинг май ойида катта экранларга чиқиш арафасида.

«Тарихий фильм мавзусини айнан менга, ёш ижодкорга ишониб топширишганидан мамнунман. Ушбу фильмни энг сўнгги техникалар билан юқори даражада ишлашга эришдик. Фильмни 4K форматда суратга олдик, Dolby Surround 5.1. форматига мослаб овозлаштирдик, жуда кўп саҳналарда махсус эффектлардан фойдаландик. Фильм фэнтези жанрида бўлиб, унда севги-муҳаббат, ёвузлик ва адолат каби мавзулар очиб берилган. Қолганини фильмни томоша қилгач билиб оласиз»дейди фильм режиссёри.

alt

Томошабинлар Акбар Бектурдиевни режиссёр, сценарист, ҳамда продюссер сифатида «Жазо» (2007), «Сўнгги лаҳза» (2009), «Ҳавфли саргузашт» (2010), «Муҳаббатнома» (2010), «Ҳур қиз» (2011), «Бахт уйи» (2011), «Салом севги, хайр севги» (2012) каби фильмлар орқали яхши танишади.

alt

 «Ойқиз эртаги» бадиий фильми кескин саҳналарга бой бўлиб, қизиқарли ва ўткир сюжет орқали актёрлар ижросида ҳилма-хил, мураккаб ҳаракатлар ва характерлар очиб берилган.

altalt

Ёш режиссёр фильм муваффаққиятини таъминлаш учун маҳоратли, забардаст ва ёш актёрлар ансамблини жамлай олган. Унда бош ролларни таниқли ёш актёр Йигитали Мамажонов ва “Эътироф-2015” тақдимоти ғолиби Юлдуз Ражабова ижро этган.

alt

Шунингдек, Ўзбекистон халқ артистлари Хайрулла Саъдиев, Дилбар Икромова, ҳамда Маъруф Отажонов, Феруза Собитова каби киноижодкорларнинг иштироки картина ютуғини таъминлашга ҳисса қўшган.

alt

Кўҳна Хоразм гавҳари, Хивада тасвирга олинган кадрлар сеҳри сизни эртаклар оламига етаклаб, бир зумда орзулар мамлакатига элтиб қўяди. У ерда сизга Ойқиз ўз эртагини сўзлаб беришга тайёр турибди...

Бизни кузатишда давом этинг азизлар, картинанинг премьера санаси ҳақидаги маълумотларни албатта ҳукмингизда тақдим этамиз.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг