ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Севади, севмайди» фильмининг премьерасидан

2674
0

Алишер Навоий номли кино саройида режиссёр Озод Шамснинг «Севади, севмайди» деб номланган кино комедиясининг премьераси бўлиб ўтди.

alt

Фильмда бош ролларни Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова ва Хосият Ҳусанова шунингдек, Санжар Шодиев, Зуҳра Солиева, Ситора Алимжонова, Умид Эргашев каби актёрлар ижро этганлар.

alt

Фильмда ҳинд кино ижодкорларининг «Муҳаббат тафти» сериалидаги роли орқали мухлисларимизга яхши таниш Барун Собтини ҳам кўриш мумкин.

Қизиқчи ҳамда бошловчи Маъмур Холмедов ва актриса Шахзода Муҳаммедова премьерада бошловчилик қилишди.

alt

Фильм ижодкорларининг таъкидлашларича, Барун Собти ҳақиқатдан ҳам премьерага таклиф қилинган, аммо актёр Калькутта шаҳрида съёмкада бўлгани учун мазкур премьерага кела олмаган. Барун Собти фильмда кичикроқ бўлсада роль ижро қилган. Режиссёр ундан жуда яхши ўринда фойдалана олган.

altalt

Фильм сюжети ҳақида қисқача: 

Онасининг эркаси бўлган Тохир исмли бола ҳар куни дўстлари даврасида, ўйин-кулгу, жанжал билан ўтказишни яхши кўради. Отаси «ўғлимни уйлантириб қўйсам, маъсулияти ошади», деган мақсадда уни уйлантириш ҳаракатига тушади. Бу орада Дилором исмли қиз Тохирнинг мошинасининг тагига ўзини ташлайди. Картинада воқеалар ривожи шундан бошланади. Фильмда Барун Собти ўзининг ҳаётдаги ролини ижро қилган. Яъни Тошкентда меҳмон бўлган ҳинд актёри ролида гавдаланган.

altalt

Фильм 11 январдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида намойиш қилинади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-01-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг