ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Шухрат Аббосовнинг таваллуд айёми

3078
0

Бугун ўзбек кино асосчиларидан бири, атоқли режиссёр Шухрат Аббосов ўзининг 86 ёшлик таваллуд айёмини нишонламоқда. 

Шухрат Аббосовнинг «Маҳаллада дув-дув гап», «Сен етим эмассан», «Шум бола» фильмлари ўзбек киносининг дурдоналари қаторидан жой олган ва ҳозирги кунда ҳам ўз томошабинлари эга. Шухрат Аббосовни  таваллуд айёмлари билан бутун жамоамиз номидан қутлаб, соғлиқ, ҳотиржамлик тилаймиз. Шу ўринда Биз, Шухрат Аббосовнинг фаолияти давомидаги энг машҳур картиналарни ёдга олишга қарор қилдик. 

alt
 

МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП - 1960 йил

alt

Фильмда 60 йилларда Тошкент шаҳрида рўй берган ўзгаришлар, қад кўтараётган замонавий, кўп қаватли уйлар, умуман, аҳолининг ҳаёт тарзи, катта авлод вакиллари ва ёшлар дунёқарашидаги тафовутлар акс эттирилган. Мазкур сатирик комедияда эски урф-одатларнинг салбий жиҳатлари танқид қилинган бўлиб, бу экранда кўрсатиб берилган. Тошкент шаҳрининг эски маҳалларидан бирида, лойдан қурилган ҳовлиларда уч оила истиқомат қилади. Онахонлар бўйи етган фарзандларига дабдабали тўйлар қилишни орзу қилади. Ҳатто икки қўшни эски анъаналарга кўра, ёшларнинг розилигини сўрамасдан, уларнинг тўйлари ҳақида келишиб оладилар.
Бир қанча кулгили воқеа ва тушунмовчиликлардан сўнг, ёшларнинг аллақачон ўз тақдирларини ўзлари ҳал қилиб бўлганликлари аниқланади.
Актёрлар: М.Ёқубова, Л.Саримсоқова, Р.Пирмуҳамедов, Р.Ҳамроев, Х.Умаров, Р.Мадрахимова, Т.Тожиев, Х.Ишоқова, Р.Ризамуҳамедова.



СЕН ЕТИМ ЭМАССАН - 1962 йил

alt


Иккинчи жаҳон уруши йиллари ота-онасиз қолган турли миллатга мансуб 14та болани тарбиялаган Тошкентлик Шомаҳмудов оиласининг жасорати ҳақида сўзловчи фильм.
Актёрлар: Л.Саримсоқова, О.Жалилов, Г.Ткаченко, Ф.Каминер, Л.Луппиан, Л.Поречина, Р.Атабеков, А.Азизов, Ж.Артишевский.



ТОШКЕНТ - НОН ШАҲРИ - 1967 

alt

Ҳосил битмай кетиб, ялпи очарчилик ҳукм сурган Самара губерниясидан Миша Додонов деган бола оғайниси Серёжа билан Тошкент шаҳрига пул ишлагани келади ва узумзорларда меҳнат қилиб, уйига бир неча қоп дон ва пул билан қайтади. Орада қариндошлари ўлиб кетганини, фақат касаллик ҳолдан тойдириб қўйган онаси тирик қолганини кўради.
Актёрлар: В.Воробей, В. Куденков, Б.Набиев, Н. Аринбасарова, Н.Тимофеев, В.Тализина, А.Суснин, Р.Куркина, В. Колпаков, Е.Гуров.



ШУМ БОЛА - 1977 йил

alt

Фильм Ғофур Ғуломнинг шу номдаги асари асосида яратилган бўлиб, унда кўчадан бери келмай, кунини дўстлари билан ўтказадиган, шўх ва қувноқ ўсмир бола Қоравойнинг тақдири ҳикоя қилинади.
Актёрлар: А.Абдувахобов, С.Саидорипов, Х.Умаров, Б.Ихтиёров, В.Қодиров, А.Қосимов, Э.Каримов, Х.Умаров. 
 

АББАСОВ ШУХРАТ САЛИХОВИЧ - 1931 йил 16-январда Қўқонда туғилган. 1949 йил Тошкент тиббиёт касб-ҳунар билим юртини битирган. 1954 йил Александр Островскй номидаги Тошкент давлат санъат институтини битирган. 1954-1956 йилларда Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрида бош режиссёр вазифасида, кейинчалик эса Москвада ҳам Мосфильмд таҳсил олган. Аббосов 1958-1991-йиллар «Ўзбекфильм»да режиссёр вазифасида фаолиятини олиб борган.


Фильмографияси:

1958 - «Васисуалий Лоханкин»
1958 - «Филиппинец и пьяный»
1960 - Маҳаллада дув-дув гап
1962 - Сен етим эмассан
1965 - «Прозрение»
1967 - Тошкент-нон шаҳри
1971 - «Драма любви»
1974 - Абу Райҳон Беруний
1977 - Шум бола
1977-1985 - Оловли йўллар
1989 - Катта урушдаги кичкина одам
1993 - «Счастье мое, ты оплачено кровью»
1997 - Отамдан қолган далалар

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-01-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг