alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

“Сотқин” фильми ижодкорларидан янги фильм

Ўзбек кино саноати яна бир салмоқли фильм билан бойиш арафасида. Бу ҳақда сизларга аввалроқ хабар берган эдик. Режиссер Рустам Саъдиев яна катта лойиҳага қўл урди. “Сотқин” фильми орқали бизда ҳам ҳақиқатни юзага чиқарадиган киноасарлари яратиш мумкинлигини кўрсатиб бера олган бу ижодкор, энди  21 асрнинг энг  долзарб муаммолари қаторидан жой эгаллаган гиёҳвандлик ва унга қарши кураш мавзусини ўртага ташлади. Мазкур фильм нафақат ўзбек актерлари, балки Россиянинг кўзга кўринган кино ижодкорлари ва ҳатто голливуд актерини ҳам бир даврада жам қилди.
 
alt
alt

Шундай қилиб, мазкур кинокартинада Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов,  Жавоҳир Зокиров, Муҳаммад Исо Абдулхаиров, Сейдулло Молдахонов, Дилором Эгамбердиева, ёш таниқли актерлар Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева, Нурмуҳаммад Бобохонов (Алихан), Жамила Ғофурова, Ҳабибулло Низомов, Шаҳло Темирова, Шаҳзода Матчанова, Беҳзод Ҳамроевлар билан бир қаторда биз россиялик машҳур киноактерлар Андрей Смоляков, Павел Прилучный, Фарҳод Маҳмудов, Виктор Вержбицкий ҳамда голливуд актери Гассан Массудни кўришга муваффақ бўламиз. 
 
alt
altalt
alt
 
“Барон” ролида эса илк маротаба кинода суратга тушаётган театр актери Исо Тўраев.
Фильм воқеалари Истамбул, Москва, Тошкент, Термиз ва Бойсун шаҳарларида суратга олинади.    
 
alt
alt
alt
alt
altalt
alt

Фильмда Гассан Массуд билан елкама елка роль ижро этган, “Барон”нинг ишонган одами образида намоён бўлган ёш, умидли актер Нурмуҳаммад Бобохонов (Алихан) билан суҳбатлашганимизда шундай фикрларни билдирдилар:

- Мазкур фильмда нафақат ўзбек актерлари, балки россиялик таниқли актерлар ва голливуд актери ҳам йиғилган ансамбльни кўришга муваффақ бўласиз. Шахсан менинг бу кинога таклиф этилишим кутилмаганда юз берди. Тасодифан Рустам ака Саъдиевнинг студияларига бордим ва улар: “Нурмуҳаммад, Сиз Тошкентдамидиз, сизни чет эл сафарида деб эшитгандим, шу сабабли янги суратга олаётган фильмимга қозоғистонлик актерни таклиф қилишни режалаштиргандим. Лекин бу ролда сизни кўряпман, сценарийни ўқиб кўринг, сизга ёқади” – деб қолдилар. Сценарийни ўқиб чиқдим, дарҳақиқат бу ролда ўзимни кўра олдим ва розилик бердим. Ролим унчалик катта бўлмаса-да, актер қобилиятини очиб бера оладиган кучли образ. Рустам ака ҳақиқатда жуда долзарб мавзуга қўл урганлар. Ҳозирги кунда гиёҳвандлик  муаммоси бутун дунёни ташвишга солаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу фильм орқали унинг аянчли оқибатларига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
 
alt


“Барон” кинокартинаси 2015 йилнинг куз ойларида катта экранларда намойиш қилиниши режалаштирилган.
 

alt
alt
alt

 

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-08-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг