alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Тошкентим онам» фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди

Мазкур фильм актёр Жавоҳир Зокировнинг рафиқаси Шаҳризод Ғуломова томонидан ёзилган сценарий асосида суратга олинган бўлиб, суратга олиш ишларига уч ойдан ортиқ вақт сарфланган. Фильм продюсерлигини ҳам Шаҳризод Ғуломова ўз бўйнига олган.

alt

Реал воқеаларга асосланган мазкур фильмда деярли ҳар бир нарса моддий манфаатларга асосланиб бораётган шаҳарда эзгуликка тўла инсонлар ҳаёти, бир-бири билан узвий боғланган турли тақдирларнинг кечинмалари самимият билан кўрсатилган. Фильм бош қаҳрамонларидан бирининг яхши инсонлиги туфайли, унга бошқа бир инсон шаҳар марказида жойлашган уйини совға қилиши жуда ҳам таъсирли кадрлар билан кўрсатилган.

alt

Фильмда Райҳон Уласенова, Бобур Йўлдошев, Ирис Йўлдошева, Раъно Жўраева, Эркин Комилов, Нилуфар Камолова, Бегзод Ҳусаенов, Зоҳид Хаджаев, Ирода Исмоилова, Шоҳида Исмоилова, Фарруҳ Зокиров, Шахрбону Маликова, Сарвар Каратаев, Элёр Носиров каби актёр ва актрисалар жамоаси бош ролларни ижро этишган.

Фильмда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ҳам роль ижро қилган. Аслида фильм воқеалари айнан уларнинг ҳаётлари билан боғлиқ хотира билан бошланган.

«Тошкентим онам» фильмдаги кадрлар ранг-баранглигини алоҳида эътироф этмоқ лозим. Фильмдаги жозибадор кадрларни кўрганингизда Тошкентни яна бир бора севиб қоласиз. Тошкент шаҳри ва ундаги турли хил инсонлар ҳақидаги фильм оператори Баҳром Бердиев бўлиб, у ўз ишинининг устаси эканлигини яна бир бор исботлаган.

alt

Фильмда ўзбек томошабинларига «Барон» фильми орқали яхши таниш бўлган Фарҳод Маҳмудов ўз ҳаётини ижро қилган. Бундан ташқари фильм режиссёри Жавоҳир Зокиров ҳам мазкур фильмда айнан ўзини, яъни шоу-бизнесдаги фаолиятини ижро қилиб берган. 

alt

Фильмни кенг жамоатчилик эътиборига 15 сентябр куни, Алишер Навоий номли кино саройида тақдим этиш режалаштирилган. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-09-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг