ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Тошкентлик актриса Милана Вайнтруб голливуд сериалида

1226
0

Ўзиининг карьераси давомида актриса 6та катта сериалларда роль ижро этиб улгурган. Бу лойиҳада Милананинг партнёри Крейг Холлис (жаноб Ўлмас одам)ни «Дадажон», «Бевери-Хиллз 90210: Янги авлод» каби фильмларда суратга тушган  Дерек Телер ижро этади.  «Янги жангчилар» номли сериал «Плаш ва ханжар» дан сўнг Marvel нинг иккинчи комикс асосидаги сериали ҳисобланади.Эфирга узатилиш санаси ҳозирча номаълум, лекин сериални 2018 йилнинг охирларига кутишингиз мумкин.

alt

Шу ўринда актриса ҳақида қисқача маълумот:

Актриса Милана Вайнтруб «Тез ёрдам», Californication, «Лиззи Магуайр» каби машҳур сериаллар, «Севги», «Оққуш» сингари фильмлар, реклама роликларидаги роллари орқали танилган. Бироқ унинг асли ўзбекистонлик эканлигини кўпчилик билмаса керак.

alt

Милана 1987 йил 8 мартда Тошкентда туғилган, 2000 йил бошларида ота-онаси билан АҚШга кўчиб ўтган. Актрисалик карьерасини Mattel компаниясининг Барби қўғирчоғи реклама ролигидаги иштирокидан бошлаган. Кейинчалик ўсмирлар орасида оммалашган «Лиззи Магуайр» сериалида эпизодик ролда пайдо бўлган.

alt

У томошабинларга асосан Californication, «Тез ёрдам», «Ёлғон манзили» сериаллари, A&AT реклама роликлари туркумидаги роллари орқали танилган. New Media Rockstars канали орқали намойиш этилган Let’s Talk About Something More Interesting сериалида иштирок этган. 2015 йилда эса «Ўзга коинот» фантастик комедия сериалида суратга туша бошлаган.

alt

2016 йил январида Грецияга ташрифи ва қочоқлар оилалари билан учрашувидан сўнг Вайнтруб #CantDoNothing ижтимоий ҳаракати ва веб-сайти ҳаммуассисига айланди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-07-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг