alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Тўй мавзусига бағишланган фильмлар

Тўй тантанасида иштирок этиш жуда ҳаяжонли ва қувончли воқеа. Лекин бу қувончли туйғуларни нафақат ҳақиқий тўйда, балки телевизор қаршисида ўтириб, тўй ҳақидаги фильмни томоша қилиб ҳам ҳис қилиш мумкин. Бугун сизлар учун шундай қувончли ҳодиса мавзусига бағишланган фильмлар шарҳини тайёрладик.

alt
 
   10 ўрин!


alt

“Уйланиш одатий ҳол” ("Привычка жениться") – Тиш чёткалари ва пастаси ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган магнатнинг ўғли Чарлз Пирл ҳақидаги фильм. Қаҳрамонимиз оқила ва гўзал Адели исмли қизга уйланишга қарор қилади. Тақдирнинг ўйинини қаранг, Чарлз Лас-Вегасда енгилтак қўшиқчи қиз Викки билан танишиб қолади. Уларнинг ўртасидаги илиқликни кўрган Виккининг ошиғи – мафия Багси Сигал ўч олиш мақсадида уларни турмуш қуришга мажбурлайди. Шу кундан бошлаб Чарзлнинг ҳаётидаги энг даҳшатли кунлар бошланади.

9 ўрин!
 
alt

“Тўйдаги қўшиқчи” ("Певец на свадьбе") – Тўй маросимида хушбичим қўшиқчи Робби официант қиз Жулия билан танишиб қолади. Маълум бўлишича уларнинг иккови ҳам ўз тўйларига тайёргарлик кўраётган эканлар. Лекин баъзи бир сабабларга кўра Роббининг бошланиб улгурмаган турмуши бузилади.  Айнан шу дамда Жулия Роббидан ўзининг тўйи ташкилотига ёрдам беришини илтимос қилади. Ҳаммаси шундан бошланади...

8 ўрин!

alt

“Тўй ғалваси” ("Свадебный переполох") – Ҳеч ким севги бобида тўй тантаналари ташкилоти билан шуғулланадиган Мэри Фиорега ета олмаса керак. Лекин тан олиш керак бу борада бошқаларга ўз ёрдамини аямайдиган Мэри ўз турмушини ҳечам йўлга сола олмайди. Аммо бир куни Мэри шифокор йигит билан танишиб қолади. Тақдир ҳазилини қарангки, айнан шу йигитнинг тўйини ташкиллаштириш бечора қизнинг гарданига тушади.

7 ўрин!

alt

“Менинг катта грекча тўйим” ("Моя большая греческая свадьба") – Гўзаллик ва муҳаббат маъбудаси Афродита ўттиз ёшли  Тула Портокалосга унчалик ҳам марҳаматли эмас. Уни даҳшатга соладиган нарса 35дан ошиб ҳам эрсиз қолиб кетиш.


6 ўрин!

alt


“Ёш оила” ("Молодожены") – Кўркам радио бошловчи Том пляжда регби ўйнаётиб отган тўпи тасодифан Сарага тегади. Узоқ узр сўрашлар ва ноқулайликлардан сўнг бу икки ёш бир бирисиз яшай олмаслигини тушуниб етади. Аммо бу тўйга ҳамма ҳам рози эмас...

5 ўрин!

alt

“Бир куни Вегасда” ("Однажды в Вегасе") - Лас-Вегасдаги қувноқ кечадан сўнг икки нотаниш жуфтлик бир ётоқда уйғонади. Улар аввалига ўтган тун воқеаларини эслашга ҳаракат қиладилар. Маълум бўлишича улар никоҳдан ўтишган ва катта миқдордаги пул ютуғини қўлга киритганлар. Энди уларнинг ҳаёлида қандай қилиб нотаниш турмуш ўртоқдан қутулиш ва пулларни ҳаммасини олиб қочиш...

4 ўрин!
alt

“Дўстимнинг тўйи” ("Свадьба моего лучшего друга") – Ўн йиллар аввал Жулия ва Майкл ўзига хос келишув қиладилар, агар улар 28 кирганда ҳам севиб қолмасалар, турмуш қурадилар. Талабалик давридан айрилмас дўстлар бу келишувни аллақачон унтиб юборишган, ва Майкл бошқа бир қизга уйланишга қарор қилади. Жулия шундан кейингина Майкл унинг учун дўстдан ҳам ортиқроқ эканини тушуниб етади...

3 ўрин!
alt
 
“Ижарага олинган куёв” ("Жених напрокат") - Кейти опасининг тўйига бориши керак, лекин ууерда собиқ севгилисини учратиши табиий. Кейти ноқулай вазиятга тушиб қолмаслик учун бегона йигитни куёвликка ижарга олади.

2 ўрин!
alt

“Келиннинг отаси” ("Отец невесты") – Қизини узатаётган ота нафақатгина жигарбандидан, балки катта миқдордаги пулидан ҳам ажралиши табиий. Узоқ кутилган тўйда ҳамма бахтли, келиннинг отасини ҳисобга олмаганда...

1 ўрин!
alt

“Қочоқ келин” ("Сбежавшая невеста") – Баъзи гўзал, олифта қизларда тўйидан қочиб кетиш урф бўлди. Мэгги эса айнан шундай қизлардан бири. Тўрт маротаба ўз тўйидан қочган қиз ҳақида эшитиб қолган журналист Айк қизиқиб қолади. У журналистни ҳам ўзига мафтун этади ва уларнинг тўйи бўлиши керак. Қизиқ қочоқ келин бу сафар ҳам ҳаммани доғда қолдирармикин?! 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-03-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг