alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Тўйчиевнинг фильми «Ак Илбирс» мукофотига эга бўлди

Режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг «Сув парилари уйи» фильми, Қирғизистоннинг «Ак Илбирс» миллий кино мукофотида «Марказий Осиёнинг энг яхши фильми» номинациясига қўйилганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.

alt

13 майда бўлиб ўтган «Ак Илбирс» миллий кино мукофотини топшириш маросимида мазкур фильм ижодкорлари ушбу номинацияда ғолибликни қўлга киритишди.

alt

Бу ҳақда актриса Шаҳзода Матчонова ўзининг фейсбукдаги саҳифасида катта ҳурсандчилик билан маълум қилган.  Ўз ўрнида биз «Ак Илбирс» миллий кино мукофотига сазовор бўлиб, «Марказий Осиёнинг энг яхши фильми» номига эга бўлган фильм ижодкорларини табриклаймиз.

alt

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм аввал Выборгдаги «Окно в Европу» кинофестивалида ҳамкорликда яратилган фильмлар танлови номинациясида бўлган шунингдек, Москва Халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган «Россия кинематографияси панораммаси» дастурига ҳам киритилган эди.  

 

Фильм ижодкорлари:

Сценарий муаллифи - Ёлқин Тўйчиев;

Оператор - Рустам Муродов;

Рассом - Хилола Шер;

Бастакор - Артем Якушенко, Юрий Матвеев;

Овоз режиссёри - Дмитрий Наталевич;

Ролларда -  Сейдулла Молдаханов, Шахзода Матчонова, Юлия Усадова;

Продюсерлар -  Лутфулла Назиров, Артур Веэбер, Наталья Лазарева;

Йил - 2015;

Мамлакат -  Эстония, Россия, Ўзбекистан.

 

Сюжет: Аймас ёлғиз эркак. Ҳаётида кўп нарсани бошидан ўтказган. Тарки дунё қилиб, ўзи ёлғиз узоқ даштда яшайди. Кутилмаганда Аймас мудхиш хабар олади. 20 йилдан ортиқ кўрмаган ёлғиз қизи ўлими эшитган ота, яна бутун бойлик вориси ҳам эканлигини билади. Жажжи қизчаси сиймоси ёдида қолган Аймас туманли шаҳарда кезиб юрган вақтда ёш Самал исмли қизни учратади. Бу қиз унинг эътиборини қаратади, ахир у ўлган қизининг қандайдир жиҳатларини унга эслатадида. Қиз билан яқинлашиш мақсадида Аймас  қалтис қадамга қўйишгача боради.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг