ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Устюртга йўл фильми

3282
0

20 декабрь куни Абдувохид Ғаниевнинг Алишер Навоий номидаги киносаройи ва Республика Киночилар уйида Давлат буюртмасига асосан «Қорақалпоқфильм» киностудиясида суратга олинган «Устюртга йўл» номли фильм премьераси бўлиб ўтади. 21 декабрдан бошлаб томошабинлар пойтахтимиз кинотеатрларида мазкур фильмни кўришлари мумкин. 

Фильм Сурғил кони базасида ташкил этилган, иқтисодий салоҳияти бўйича Марказий Осиёда ягона  корхона ҳисобланадиган ноёб Устюрт газ-кимё мажмуаси бунёкорларининг машаққатли ва шарафли меҳнати ҳақида ҳикоя қилади.

alt

Картина тасвирга олиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Тошкент шаҳри, ва Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида амалга оширилди. 
Картинада бош ролларни Акбархўжа Расулов, Адиз Ражабов, Шаҳзода Матчанова, Наргиза Салмонова, Кўпжўрсин Алланазаровлар каби актёрлар ижро этишган. 

Режиссер: Дилбар Юсупова

Постановкачи оператор: Азизбек Арзикулов

Пастановкачи рассом: Бектош Ражабов

Монтаж режиссери: Хуршид Алиходжаев

Студия раҳбари: Бегдулла Султанов

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг