ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Вирус» фильми премьераси бўлиб ўтди

1 декабрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройида ёш истеъдодли режиссёр Акбар Бектурдиевнинг «Вирус» фильми тақдимоти бўлиб ўтди.

alt

Унда эл суйган санъаткорлар Самандар Ҳамроқулов, Азиз Раметов, Умидахон, Тоҳир Усмонов, актриса Феруза Норматова, актёр ва режиссёр Азамат Ахроров ҳамда Бобур Пирматовлар ижодий жамоани қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрдилар.

Тақдимот маросими икки қисмда олиб борилди. Дастлаб, асосий залнинг кириш қисмида қизил йўлак бўйлаб ўтказилди. Бу намойишга эса актёрлар Шерзод Бин ва Асқар Ҳикматовлар бошловчилик қилишди.

alt

Иккинчи қисм анъанавий тарзда асосий томоша залида бўлиб ўтди. Унда фильмнинг ижодий жамоаси билан Юлдуз Ражабова, ҳамда Акбархўжа Расуловлар таништиришди.

alt

Ўткир ҳаётий сюжетга эга фильмда бош ролларни Диёрбек Маҳкамов, Юлдуз Ражабова ва Шаҳзода Матчанова, шунингдек, Ҳабибулла Низомов, Қаҳрамон Шарипов, Алихан Бобоханов, Рихситилла Абдуллаев, Акбархўжа Расулов, Шоҳида Маҳкамовалар маҳорат билан ижро этишган.

altalt

Халқимизда «Барчаси ниятга боғлиқ», - деган нақл бор. Инсон онги ақл ва ҳиссиёт билан ёнма-ён. Биз қанчалик ёмон ўй-фикрлар билан ўралашиб қолсак, демак ўз-ўзидан ҳаёлот олами ҳақиқий турмушимизга кўчиб ўтади. «Вирус» фильмининг асосий ғояси ҳам айнан шу.

Фильмнинг бошланиши хиёнатга қаратилади. Яъни дўстлик хиёнати. Бош қаҳрамон дўстининг унга кўрсатган ёрдамига қарамасдан, нафс устунлик қилиб, унинг ўрнини эгаллашни ният қилади. Албатта, ниятига яраша рағбат ҳам олади. Аммо ният салбий эди. Ҳаёт бир текисда кетмаслиги аниқ. Бировга қилган ёмонлик қирқ йилда эмас, бугун қирқ кунда қайтади. Айнан шундай бўлди. Инсон онгини ёвузлик эгаллаб олдими, якуни яхшилик билан тугамаслиги аён ҳақиқат. Фильмни томоша қилган ҳар бир инсоннинг ҳаёлидан шу каби фикрлар ўтади. Фильм томошабинни ўйлаш, фикрлаш ҳамда чуқур мулоҳазага ундайди.

alt

Фильмдан кўп воқеалар қаҳрамон тилидан ҳикоя қилинади. Унда шундай ҳаётий фактлар борки, бу ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмаслиги аниқ.

«Ҳаёт — бу туш. Асосийси вақтида уйғониш», ёхуд «Бугун биз маишат учун вақт топамиз, қанча бўлса шунча пул сарфлаймиз, аммо театр ва кинотеатрга боришга пулимиз ва вақтимизни қизғонамиз». Фильмдаги бу каби фикрлар ҳаммани мулоҳазага ундаши аниқ.

 

Филм режиссёри Акбар Бектурдиев:

alt

- Фильмнинг номини «Вирус» деб аталишига сабаб, бу атама фақат турли касалликларда қўлланилмайди, аксинча иллат. У инсон онгига шунчалик ўрнашиб оладики, ёмон ният уни вирус каби емириб боради. Дастлаб менга бу ғояни Мансур Васати айтганларида кино олиш фикри пайдо бўлди. Фильмни суратга олиш ишлари бир ой вақт кетди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Мазза қилиб ишладим. Сабаби ҳаммаси ўзининг услуби ва маҳоратига эга актёрлар. Тўғри баъзи актёрлар билан ишлаш бироз қийинчилик келтириб чиқарди. Лекин осон ишнинг ўзи йўқ. Хулоса фақат томошабиндан.

 

Актёр Акбархўжа Расулов:

- Фильмда бош қаҳрамоннинг дўсти ролини ижро этдим. Санъаткорларнинг ички дунёсини очиб берадиган кичкина эпизотик рол бўлса-да ўрни бор. Яъни мен фильмда ҳам театр актёри сифатида гавдаланганман. Фақатгина дўст роли сифатида эмас, балки ўзининг шахсий позициясига эга инсонни талқин қилишни истадим. Бу фикрни режиссёрга айтдим ва уларга маъқул келди. Суратга олиш жараёни қизиқарли лавҳаларга бой бўлди.

 

Фильм ниҳоясига етгач, унинг тафсилотларини билиш учун томошабинларга юзландик.

Актриса Ҳалима Ибрагимова:

- Фильм мавзуси ҳаётийлиги билан ажралиб туради. Ҳақиқатдан инсон нимани кўп ўйласа ёки онгида бир фикр айланаверса, у албатта содир бўлади. Фильм жуда зўр ишланган. Аксарият фильмларни номи зўр танланади, лекин кўрганингиздан кейин фикрингиз ўзгаради. Ўйлагандимки, бу фильм ҳам шунақа бўлади деб, аммо бу фильмга бунақа баҳо бериб бўлмайди. Номига мос ва ўзига хос фильм бўлибди.

Эслатиб ўтамиз, «Вирус» пойтахтимиз кинотеатрларидан 2 декабрдан намойиш этилади. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг