ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Вой-дод 2» фильмининг тақдимотидан

2410
0

Алишер Навоий номли кино саройида режиссёр Озод Шамснинг «Вой-дод 2» деб номланган кино комедиясининг премьераси бўлиб ўтди.

alt

Тақдимотга юртимизнинг энг кўзга кўринган шоу-бизнес вакиллари Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Муқаддас Холиқова, Асқар Ҳикматов, Ситора Алимжонова, Давлатбек Йўлдошев, Озод Шамслар меҳмон бўлишди.

alt

Фильмда бош ролларни Ситора Алимжонова, Муҳаммадисо Абдулхайиров, Муқаддас Холиқова, Асқар Ҳикматов, Умид Соатовлар ижро қилишган.

altalt

Фильм ҳақида қисқача маълумот олиш мақсадида фильм режиссёри Озод Шамсга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик:

alt

шбу фильм «Вой дод» деб номланган фильмингизнинг мантиқий давомими ёки умуман бошқа воқеалар акс этган, бутунлай бошқача картинами?

-«Вой-дод 2» фильми «Вой-дод» деб номланган фильмимизнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Фильмда бош ролни ижро қилган Асқар Ҳикматов яъни Саттор ўзининг аёлини уйига олиб кетиши керак бўлади. Фильмда жуда ҳам қизиқарли, ҳаётимизда учрайдиган воқеаларни акс эттиришга ҳаракат қилганмиз. Бунга томошабинларимиз фильмни кўриб ўзлари ҳам гувоҳ бўлишади.

-«Вой-дод» фильмининг яна давоми ишланиши мумкинми?

-Албатта мумкин, фильмнинг давомини суратга олишга ҳаракат қиламиз. Бунинг сабаби, аввало бу мавзу яъни оилавий комедия ўлмайдиган мавзу, ҳисобланади. Қачонки кино мухлисларимиз талаб қилишса, ушбу фильмимизни яхши кутиб олишса биз умуман ижоддан тўхтамаймиз.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг