ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Ҳамид ва Зулфия» — икки буюк шоирлар муҳаббат қиссаси

BWG Production компанияси томонидан суратга олинган мазкур фильм бир нечта сабабларга кўра томошабин эътиборига лойиқдир. 

alt

Биринчидан, фильм Ҳамид ва Зулфиянинг муҳаббат ва ижод йўли ҳақидаги ҳикоя бўлиб, мусиқа ва шеъриятни арт-документалистика сифатида синтезлаб, уйғунлаштиради. 
 

Иккинчидан, лентадан илгари чоп этилмаган метериаллар, ҳамда Россия ёзувчилар уюшмаси аъзоси, табиий Фанлар доктори, адабиётшунос, зодагонлар оиласи вакили, академик Чагин Геннадий билан эксклюзив суҳбат ўрин эгаллаган. 
 

Учинчидан, «Ҳамид ва Зулфия» янгича услубда суратга олинган бўлиб, у 20-асрдаги икки буюк ўзбек шоирининг маданий мероси ҳақида сўзловчи ривоятдир.
 

alt
 

Тўртинчидан, фильмнинг эътиборга лойиқ тарафи шундаки, шоирлар шеърларини кино ва театр юлдузлари бўлмиш - Говҳар Зокирова, Рустам Сагдуллаев, Адиз Раджабов, Юлдуз Раджабова, Бобур Йўлдошев, Нигина Жабборова ва хонанда Севара Назархонлар ўқишган.  

Бешинчидан, мусиқа таниқли саунд-продюсер ва бастакор Марат Максудига тегишли. 
 

alt

Фильмда театр ва кино актёри Хасан Солихов, «Ильхом» театри актрисаси Нигина Жабборова, кино актрисаси Малика Раҳимова, миллий рақс танлови ғолиби Жанар Туреева ва бош қаҳрамонларнинг болаликдаги образини яратган ёш ижодкорлар Ўрхан Толибов, ҳамда Малика Собиржоновалар суратга тушганлар. 


Суратга олиш ишлари Тошкент, Жиззах ва Москва шаҳарларида 2019 йилнинг октябрь ойидан 2020 йилнинг май ойига қадар давом этган. Фильмни Milliy TV каналида 14 сентябрь куни соат 22:00да ўзбек тилида, 21 сентябрда соат 22:00да рус тилида томоша қилиш мумкин. 


Компания: BLUE WHITE AND GREEN PRODUCTION
Жанр: Ҳужжатли
Сценарий муаллифи ва режиссёр: Руслан Салиев
Постановкачи оператор: Сарвар Сабиров
Бастакор: Марат Максуди
Мусиқий продюсер: Руслан Салиев

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-09-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг