ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Ҳамма VI Европа киноси фестивалига!

786
0

«Камера, мотор, бошладик!» - Ўзбекистонда анъанавий кино фестивалининг очилиши шу шиор билан ўтказилди. Фестиваль 6 йил ичида нафақат Тошкентда, балки Навоий ва Нукусда ҳам ўтказилди. Бу йил европа киносини Самарқанд ва Фарғонада ҳам томоша қиладилар.

alt

Эдуардс Стипрайс, Европа Иттифоқининг Ўзбекситондаги элчиси:

«Фестивалдан кўзланган мақсад ўзбек томошабинини европа кинематографистларининг энг яхши ишлари билан таништиришдан иборат.  Ҳафталик давомида жиддий драматик постановкалар, ҳужжатли фильмлар ва оилавий комедияларни томоша қилиш имкони бўлади. Танлов диапазони ниҳоята кенг ва биз кинематография санъати билан боғлиқ ҳар бир тмошабин, айниқса ёшлар ўзи учун бирор бир янгилик кашф этади деган умиддамиз. Келажакда биз фестивалга Европа Иттифоқининг барча 28та мамлакатидан иштирочкчиларни жалб этиш, шунингдек, дастурга мультиплиация қўшишни режалаштирганмиз».

alt

Жаноб Оливье Шав, Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси:

«Мазкур фестиваль учун биз ўзбек томошабинига иложи борича энг қизиқарли фильмларни танлашга ҳаракат қилдик, булар комедия ва фантастика. Ҳар бир фильмни биз синчковлик билан танлаганмиз, чунки муаллифлик ҳуқуқи, ва шунга ўхшаш талайгина икир-чикирлари бор.Фестивалнинг асосий мақсадларидан бири Европа Иттифоқи мамлакатларининг бой данаиятидан бир парча намойиш қилиш, чунки ҳар бир давлат ўзига хос. Биз ўзбек томошабини европа киносини яхши кутиб олади ва турфа хил туйғулар ва таассуротлар ҳис қилади деган умиддамиз».

alt

Изабель Кельбель, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси атташеси:

«Франция мазкур фестивалнинг ёрқин мухлисларидан бири ва ҳар сафар томошабинни янги фильм билан қувонтиришга ҳаракат қиламиз. Томошабинлар қандай кутиб олишини кузатиш жуда ҳам мароқли, ва уларга ёққанини билиш жуда ҳам руҳлантиради. Франция бу йил фестивалда иккита фильм билан қатнашмоқда. Биринчиси - «Эртага» фильми, инсонларнинг табиатни сақлаб қолиш учун қилган кичкина, аммо муҳим ишлари ҳақида ҳикоя қилади. Икиинчиси - «Ёзги вақт», оила билан кўриш учун ажойиб драма. Биз фестиваль турли шаҳарларда ўтказилишидан жуда ҳам мамнунмиз ва бу ғояни қўллаб-қувватлаймиз».

alt

Очилиш маросими «Ишқда ақлдан озганлар» деб номланган Швейцария фильми намойиши билан якунланди. Фестиваль Европпа Иттифоқи делегацияси ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинган.

alt

Фестиваль дастури:

25 май 18:00 - «Ишқда ақлдан озганлар»
26 май 15:00 - «Оналар ва бошқа телба қариндошлар»
26 май 17:00 - «У бўлсин»
26 май 19:00 - «Қиш учун эрталар»
27 май 17:00 - «Компьютердан хавфлироқ бува»
27 май 19:00 - Bouboule
28 май 17:00 - «Тўрт элемент»
28 май 19:00 - «Эртага»
29 май 17:00 - «Танаффус»
29 май 19:00 - «Чегарада»
30 май 17:00 - «Уйники»
30 май 19:00 - «Ёзги вақт»

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-05-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг