alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Ҳотам Файзиев хотира кечаси

Ҳотам Файзиевни ва унинг ишларини ёдга олиш учун буюк кинорежиссёрлар – Элёр Ишмухамедов ва Али Ҳамроевлар ташриф буюришди.

alt

Муаллифнинг «Ўзбекфильм» даги энг машҳур ишлари: «Сен етим эмассан»(1962); «Тошкент-нон шаҳри» (1967); «Абу Райҳон Беруний» (1975);«Эҳтиёт бўл! Илонлар!» (1980); «Ўртоқ Бойкенжаев» (2002) ва бошқалар.

alt

«Фавқулотда коммисар» фильми учун Ҳотам Файзиев  1971 йилда Хамза номидаги Ўзбек ССР Давлат премиясига сазовор бўлган.

alt

Тадбирнинг очилишида Ҳотам Файзиев ижоди ва шахсий ҳаёти тасвирланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

alt

Ҳотам Файзиевнинг дўстлари – режиссёрлар Шуҳрат Аббосов ва Юсуф Розиқов дўстининг иқтидорини ва ўз ишига завқ билан ёндашишини эслаб ўтишди.

alt

Фильмдаги интервьюлардан парча.

Али Ҳамроевнинг сўзи: «Мен биринчи марта уни 1956 йилда, Москвада, институтда кўрганимда, унинг чуқур кўзлари эътиборимни тортган эди. Мен ундан қаердан эканлигини қизиқиб сўрадим ва иккаламиз ҳам Тошкентдан бўлиб чиқдик. Мен у билан дўст тутиндим ва ҳаммаси шундан бошланди».

alt

Турмуш ўртоғи Раъно Файзиева билан Америкадан тўғридан тўғри мулоқот

alt

Оилавий фото

 

alt

Алишер, Ҳотам Файзиевнинг ўғли:

«Фильмнинг бошидан охиригача тинмай йиғладим. Жуда зўр иш бўлибди. Менда жуда катта таассурот қолдирди».

 

Тадбирнинг иккинчи қисмида барча дўстлар ва ҳамкасблар хотиралар билан бўлишдилар. Жуда кўп яхши сўзлар айтилди.

alt

Али Ҳамроев, кинорежиссёр ва сценарист:

«Ҳотам Файзиевнинг яшаб ўтган ёрқин хаёти бугун биз шу ерда жамланишимизга сабаб бўлди. У жуда ажойиб режиссёр бўлган. Кичкина махаллада, кичкина одамлар орасида катта бўлган кичкина одам. У хақиқий ўзбек халқини, унинг очиқ қалбини, тарбияси ва катталарга бўлган ҳурматини кўрсатиб бера олган. Унда туғма истедод бўлган».

 

alt

  Тамара Камалова, режиссёр:

«Энг сара ўзбек фильмларни у суратга олган. Барча фильмларда ҳурмат ва эҳтиром акс этиб туради. Экран орқали сенга бир воқеани сўзлаб бераётганида, унинг ҳар бир сўзига ишонасан».

 

alt

Жасур Исҳоқов, сценарист ва режиссёр:

«Ҳотам Файзиев – даҳо кинооператор. Ёшлигида сочи шунақанги жингалак эди ва Эйнштейнга ўхшар эди. Унинг ажойиб ҳислатларидан бири – суратга олиш жараёнида майдонга жуда узоқ вақт чироқ қўяр эди».

 

alt

Бахтиёр Ихтиёров, актёр:

«Яхши одам бу – касб эмас. Ҳотам Файзиев ҳақиқатдан ҳам актёрларни жуда ҳурмат қилар эди. «Абу Райҳон Беруний» фильмида мен илк бор жиддий одам ролини – Суҳробни ўйнаганман. Бу ишга биз бутун қалбимиз билан ёндашганмиз».

 

alt

Николай Чижов, режиссёр:

«У жуда яхши оператор. Ўзбек кинемотографияси бирлашмасининг Раиси ҳамда Республика фестивалларининг хайъат раиси эди. У илк мукофотни фестивал иштирокчиларга тақдим этмай, уларга интилиб ишлашлари учун шароит яратган эди. У ўзи сценарий устида бош қотирар, оператор бўла туриб, ўзи режиссёрлик қилиб, ўзи саҳналаштирар эди».

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг