
«Яна маҳаллада дув-дув гап» фильм тизери эълон қилинди
Шухрат Аббосов режиссёрлигида 6 ой давомида суратга олинган «Яна маҳаллада дув-дув гап» фильмининг илк тизери кенг омма эътиборига тақдим этилди.
Кино олами вакиллари интиқлик билан кутаётган мазкур фильм сценарийси Шоира Ғиёсовага тегишли бўлиб, сценарий бугунги кунда суратга олинаётган фильмлардан умуман фарқли равишда роппа-роса беш йил ичида ёзилган.
Фильм сценарийси ёзилишидан, токи мураккаб монтаж жараёнларигача 6 йилдан ортиқ вақтни талаб қилган картинанинг асосий воқеалари Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида тасвирга олинган бўлиб, унда 100га яқин персонаж қатнашган.
Фильм премьераси Наврўз байрами, 21 март куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Фильмда бош қаҳрамон ролини Дилбар Икромова ижро этган бўлиб, экранда унинг уч ўғлини эса ёш актёрлар Эркин Бозоров, Суръат Исломов, Аббос Ибрагимовлар намоён этганлар.
Картинада актёрлардан Хусан Шарипов, Гулчеҳра Жамилова, Муқаддас Ҳолиқова, Муяссар Бердиқулова, Мадина Мухторова, Валижон Шамсиев, Дилшодбек Каттабеков, Моҳира Нурматова, Шодия Тўхтаева, Ширин Исмоилова, Лазиза Нозимхонова, Зебинисо Ҳолиқова, Кумуш Ўктамоваларни кўриш мумкин.

ИЗОҲЛАР 0