Янги «Муҳаббат ва нафрат» фильми суратга олинмоқда
Айни кунларда шоир Аҳад Қаюм «Муҳаббат ва нафрат» деб номланган фильм устида иш бошлади.
Бош ролда актриса Жамила Ғофурофа.
Бундан ташқари фильмда Ўзкбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актрисалар Саида Раметова, ҳамда Гулчеҳра Саъдуллаевалар, Ҳамид Тошпўлатов, Луиза Расулова, Талат Йўлдошев, Шоира Отабекова, Барно Қодирова сингари актёрлар жамоаси йиғилган. Шунингдек, кичкинтой қаҳрамонлар ролида Шаҳризода Мирзаева ва Исроилжон Тоҳиров бош ролни ижро қилишган.
Устоз санъаткорларимиз Бахтиёр Қосимовнинг набиралари Гулзода Қосимова, ҳамда Ҳожиакбар Ҳамидовнинг набиралари Сардор Ҳожиакбаров ҳам фильмда роль ижро қилишмоқда.
Суратга олинаётган фильмда Мўмин Ориповнинг фарзанди Билол Ориповни ва Аҳад Қаюмнинг ўқув маркази ўқувчилари суратга тушмоқда.
Фильм ғояси Аҳад Қаюмга тегишли бўлиб, фильм сценарийси эса Нозима Зиё исмли ёш сценарист томонидан ёзилмоқда.
«Муҳаббат ва нафрат» фильмининг премьераси апрел ойининг охири, май ойининг бошларида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Бундан аввал Аҳад Қаюм режиссёрлигида «Она» деб номланган сериал ва «Синовли дунё» фильми суратга олинган.
ИЗОҲЛАР 0