alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Янги ўзбек фильм - "Хонадон эгаси"

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига кўра “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан яна бир “Хонадон эгаси” номи остидаги бадиий фильми суратга олинди ва томошабинлар ҳукмига ҳавола этилишига тайёр бўлди. Фильм сценарий муаллифи Эркин Аъзам, Режиссёр Ёдгор Саъдиев, Постановкачи-рассом Акмал Саидов, Композитор Анвар Эргашев.
Ролларда Ёқуб Ахмедов, Хайрулла Саъдиев, Фатхулла Маъсудов, Лола Элтоева, Раъно Шодиева ва бошқаларни кўришимиз мумкин бўлади. 
Ушбу бадиий фильмнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун премьераолди намойиши  ва унинг ижодкорлари иштирокидаги матбуот конференцияси ҳам бўлиб ўтди.
Фильм премьераси 2014 йил 19 март  куни Алишер Навоий номидаги кино саройида ва Киночилар уйида бўлиб ўтади.

Фильм сюжети: фильмда оила бошлиғи нуроний, донишманд отахоннинг ўз оиласида тотувликни сақлаш, жигарлар ўртасидаги меҳр-оқибатни сақлаб қолиш, муҳтож инсонларга кўмаклашиш, набираларига тўғри тарбия бериш борасидаги саъй-ҳаракатлари кўрсатилган. 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-03-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг