ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Йил фильми - "Одноклассники.ру"!

1525
0
Дўстлар, барчангизга маълум MYDAY таҳририяти Янги йил олди энг яхшиларни танлаб олиш мақсадида бир қатор сўровномалар ўтказишга қарор қилган эди. Бугун мазкур сўровномалар натижасида энг кўп овоз йиғиб, “Йилнинг энг яхши фильми” номига сазовор бўлган кинокартинани эълон қиламиз.

Мазкур номинацияда “Рашк” ни ортда қолдириб “Одноклассники.ру” фильми пешқадамликни қўлга киритди.

 
alt

 
Бу фильм ҳақида нималарни биламиз?
 
Одноклассники.ру - Ўткир сюжетли драма фильми.
Фильм режиссери: Хилол Насимов
 
alt
 
Ролларда: Асал Шодиева, Шохрух Насимов, Акмал Мирзо, Замира Бешимова, Феруза Мустафаева.
 
Фильмда ҳозирги кунда долзарб ҳисоблаган муаммолардан бири - ижтимоий тармоқларга қарамлик, “Одноклассиники.ру” каби сайтларга ўрганиб қолиш, ҳамда шу билан бирга энг оғир мавзулардан бўлган диний  экстримизм  муаммоси ёритилган.
 
Фильм ёшларни ўйлаб иш қилишга, турли диний оқимларга адашиб кириб кетмаслик, огоҳликка ундайди. Режиссёр Ҳилол Насимов фильмни маҳроат билан суратга олиш билан бирга, фильмдаги ўз ролини ҳам жуда ишончли ижро этган. Шунингдек фильмда радио бошловчи Акмал Мирзо ҳам, ўз қаҳрамони ҳолатини яққол очиб берган.  Унинг роли, бугунги кундаги айрим, иродасиз йигитларга ибрат бўлса ажаб эмас. Замира Бешимова қаҳрамони салбий бўлса ҳам, ўз ҳаёт ҳақиқатига эга. “Одноклассники.ру” фильми ёшларни ва ота-оналарни ҳам огоҳликка ундайди! Фильм воқеалари ҳар қандай ёшдаги томошабинни таъсирлантирмай қолмайди. Бир сўз билан айтганда мазкур фильм бугунги кун томошабини учун зарурий фильмдир.

 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-12-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг