alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Йил фильмини танлаймиз!

Дўстлар, мана 2013 йил ҳам ўз якунига етмоқда. Албатта қилинган орзулар, қўйилган мақсадлар, бажарилган ишлар сарҳисобини қилиш вақти келди. Шу сабабли MYDAY таҳририяти Янги йил олди энг яхшиларни танлаб олиш мақсадида бир қатор сўровномалар ўтказишга қарор қилди. Энди азизлар сиз ўзингиз йилнинг энг яхшиларини танлаб олиш имконига эгасизлар.

Ўзбек кино олами ҳам доимий изланишда. Режиссёрлар мухлисларга турли жанрлардаги фильмлар тақдим этиб келишда давом этмоқда. Бу фильмларнинг баъзилари савия жиҳатидан, баъзилари эса профессионаллик томонидан қониқарли ёки қониқарсиз бўлиб қолиши ҳеч биримизга сир эмас. Кўпчилик томошабинлардан ҳозирги кунда бир марта кўришли фильм экан ёки бўлмаса ҳаммасини майнавозчилик қилиб юборибди деган сўзларни эшитамиз. 

Азизлар шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқчимизки бу сўровни ўтказиш олдидан ва номзодларни танлашда шоу-бизнес оламининг машҳурлари фикри билан ҳам қизиқдик.

Юлдузлар танлови ушбу номзодларда тўхтади.

«Одноклассник.ру» фильми учун: Асал Шодиева ва Райхон Уласеновалар овоз бердилар.
“Пойга” фильми учун: Рустам Сагдиев ва Зарина Низамуддиновалар овоз бердилар.
“Жаноб хот догчи”  фильми учун: Манзура  ва Улуғбек Рахмутуллаевлар овоз бердилар.
“Соддагина қиз” фильми учун: Жавлон Шодмонов ва Жахонгир Позилжонов ва Сардор Рахимхонлар овоз бердилар.

Демак, қайси режиссернинг фильми муҳлислар ишончини оқлади? Қайси фильм ҳақиқатда ҳам таъсирли ва ҳаётий қилиб суратга олинган?

Овоз беринг ва ўз мулоҳазаларингизни қолдиринг!
 

Эътиборингизга 2013 йилда экранларга чиқкан энг яхши фильмларни тақдим этамиз!


“Одноклассники.ру”


“Пойга”


“Жаноб хот догчи”  


“Соддагина қиз”


“Рашк”  


“Хазина операцияси”


“Қадамлар”  


“Хўрланганлар”

 


ОВОЗ БЕРИШ ЯКУНЛАНДИ!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-12-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг