alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Ёлқин Тўйчиевнинг фильми халқаро фестиваль ғолиби 

Фильмда ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади. Юз бераётган воқеа-ҳодисаларга эътибор бермай, одамлардан нарида уч нафар хотини билан умргузаронлик қилаётган Комил тўртинчи бор уйланади. Янги аёлнинг оилага кириб келиши билан боғлиқ баъзи можаролар ва ҳудуддаги сиёсий аҳвол хонадоннинг пароканда бўлишига сабаб бўлади.


Фильмда Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Хожиқулиева ва бошқалар суратга тушганлар. 

alt

Постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, продюсер Дониёр Агзамов, фильм директори Шавкат Ризаев. 
 

«Москва премьераси» II Ҳамдўстлик мамлакатлари фильмлари халқаро фестивали жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб ўтди. Унда МДҲга аъзо мамлакатлар, жумладан Озарбaйжон, Грузия, Қозоғистон, Латвия, Молдова, Россия, Ўзбекистон, Эстония каби давлатларнинг миллий фильмлари иштирок этди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм жорий йилнинг 21-30 октябрь кунлари Жанубий Кореяда ўтказилган Пусан халқаро кинофестивалида иштирок этган.
 

Ёлқин Тўйчиев - 1977 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1999 йилда Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган. У ижоди давомида «Ўтов», «Телба», «9 ой», «Жаноб ҳеч ким», «Ришта» каби фильмларда сценарий муаллифи, «Сув париси учун уй», «Чашма», «Маъсума», «Афғон», «Илова», «Сукунат», «Фариданинг икки минг қўшиғи», «Фериде», «Орзу ортида» каби фильмларда сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр сифатида фаолият кўрсатган.

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-11-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг