Кино
"Ёмғир остида" Руҳшона нигоҳида
Шахсан менга
"Ёмғир остида" фильми жуда манзур бўлди. Тушунишимча мазкур фильм устида бир йил давомида тер тўкишган, шуни айтишим мумкин-ки бу ҳаракатлар зое кетмаган!
Премьерага бутун оилам билан ташриф буюрдик ва барчамиз бирдек мамнун қолдик. Фильмда ёритилган ёлғизлик мавзуси бугунги кунда жуда долзарб бўлиб, кундалик ҳаётимизда ҳаёт ташвишлари туфайли ёлғизланиб, ўз қобиғига ўралиб қолган инсонларни тез-тез учратиб турамиз.
Шу билан бир қаторда иқтидорли актриса
Юлдуз Ражабованинг ижро маҳоратига тўхталмай иложи йўқ. Юлдуз яратган образ жуда ҳам ишонарли ва қалбларга яқин чиққан. Менинг фикримча у катта истеъдод соҳиби, ўз ишининг устаси.
Фильмда яна бир маҳоратли актриса, устоз санъаткорлардан
Лола Элтоевани ҳам кўришингиз мумкин. Албатта бу санъаткоримиз яратган образ ҳар доимгидек жуда табиий ва ишонарли чиққан. Айниқса
Лола Элтоевани соғинганлар фильм орқали севимли актрисалари билан юз кўришишга мушарраф бўладилар.
Умуман олганда фильмга актёрлар таркиби жуда ҳам мос танланган. Ҳар бир актёр ўз ишини сидқи илдан бажараётгани илк кадрларданоқ сезилиб турди.
Сизга бир сирни очадиган бўлсам, фильмни сўнгги дақиқаларига қадар кузата олмадим, яна жуда муҳим ишларим борлиги сабабли кетишга мажбур бўлдим, лекин оила аъзоларимнинг сўзларига қараганда фильм оҳирги лаҳзаларигача томошабинларнинг нигоҳларини экранга муҳрлаб қўйган. Фурсатдан фойдаланиб, мазкур фильм устида тер тўккан барча ижодкорларни табриклаб, уларга кейинги ишларида улкан зафарлар тилаб қоламан.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
18-09-2014
ИЗОҲЛАР 0