ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Жаҳонгир Аҳмедов билан суҳбат

1514
0

— «Асал ойи» деб номланган янги фильмингизда бош ролларни актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров, ҳамда актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳамедова ижро этибди. Уларнинг бугунги кундаги севги можаросидан, ўртасидаги жанжалдан фильмингизда фойдаланибсизда, шундайми?

«Асал ойи» фильми Азамат Аҳроров ва Шаҳзода Муҳаммедованинг шахсий «love story»си эмас, бу фильм. Уларнинг можароси учун фильмимга нари борса 500та мухлиснинг эътибори тушар, аммо мен фильмимни 500та томошабин учун эмас, балки 30 миллионлик халқимиз, 15-20 миллионлик ёшларимиз учун суратга оламан. Мен ҳеч қайси фильмимда актёр ва актрисанинг шахсий ҳаётидаги келишмовчиликдан, уларнинг ўзаро жанжалидан, муносабатидан фойдаланган эмасман. Мисол учун, «Мажнун» деб номланган фильмимда бош ролларни Асал Шодиева ҳамда Шоҳруҳхон ўйнаши ҳақида келишув бўлган эди. Бу маълумотни барча киноижодкорлар, Асал Шодиева ва Шоҳруҳхон ҳам тасдиқлаши мумкин. Аммо, фильм сценарийси айнан Улуғбек Қодиров ҳамда Асал Шодиева учун ёзилгани сабабли бу ролни Улуғбек Қодиров ижро қилди. Агар шов-шув қилмоқчи бўлганимда, Асал Шодиева ва Шоҳруҳхонни бош ролда ўйнатиб, уларга биргаликда саундтрек ҳам куйлатган бўлардим. Аммо менга кимнингдир «love story»сини суратга олиш, бу орқали шов-шув кўтариш ярашмайди.

alt

— Унда нима сабабдан айнан ўша актёр ва актрисани танладингиз?

— Фильм сценарийси бўйича фильмдаги бош қаҳрамонни ижро қиладиган йигит ролига Азамат Аҳроров бошқа актёрларга нисбатан кўпроқ мос келарди. У йигит қўпол, жиззаки, ўз гапидан қолмайдиган ва ўта замонавий йигит қиёфасида эди. Шаҳзодага келадиган бўлсак, у менинг шогирдим, унинг қобилятини жуда ҳам яхши баҳолай оламан. Узоқ йўл, сафарда мен ўзим билан ишлай оладиган, тушунган актрисани танлашим керак эди, бу номзодларни фильм продюссерлари ҳам бир овоздан маъқуллашди.

alt

— Азамат Аҳроров ҳамда Шаҳзода Муҳаммедованинг ўртасидан ўтган «оламушук» ҳақида эшитмаган одам қолмади ҳисоб. Уларнинг ўртасидаги ўзаро муносабати фильм ва ижодий жамоа кайфиятига таъсир қилмадими?

— Станиславскийнинг «Театрга калишингни ечиб кир» деган гапи бор. Ҳар нима бўлган тақдирда ҳам актёрлар ўртасидаги, ижодий жамоа ўртасидаги шахсий муносабатлар, келишмовчиликлар фильм кайфиятига таъсир қилиши керак эмас. Ҳар бир инсон, ижодкор ўз ишига профессионал ёндошиши керак. Биз Африка қитъасидамиз, Мисрдамиз…, ҳали уларнинг ўртасидаги гап-сўзлар ҳақида алоҳида чиқиш қиламан. Зеро, бу чиқишим бошқа ёш актёр ва актрисаларга ҳам ўрнак бўлсин.

alt

— Тушунарли, фильмда яна қайси актёр ва актрисалар жамоаси йиғилган?

— Ҳозир айтиб ўтганимдек, фильмда бош ролларни Шаҳзода Муҳаммедова ва Азамат Аҳроров ижро этган. Бундан ташқари кинокартинада Раъно Ярашева, Саида Раметова, Матёқуб Матчонов, Мурод Ражабов, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Дилшод Мирзамуродовни ҳам кўришингиз мумкин.

alt

— Суратга олиш ишларининг неча куни Африкада бўлиб ўтди?

— Суратга олиш ишларининг дастлабки 15 куни Мисрнинг Шарм-ал-Шейх шаҳрида бўлиб ўтди. Айни кунларда ҳам монтаж жараёни, ҳам суратга олиш ишларининг Тошкент шаҳридаги сўнгги босқичи давом этмоқда.

alt

— Фильмларингизга саундтрекларни бугунги кундаги энг рейтинги баланд хонандалар куйлашади. «Асал ойи» учун махсус қўшиқ қайси хонанда томонидан ёзилмоқда?

— Ҳозир ёз фасли бошланди. Биз фильмимизни куз фаслида, сентябрь ойининг сўнгида премьера қилишни ният қилганмиз. Шунинг учун бу маълумот ҳозирча сир, аммо бу фильмда ҳам бугунги кундаги энг юқори рейтингда бўлган санъаткорлар қўшиқ куйлаши режалаштирилган.

altaltalt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг