ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Зулфиқор Мусоқовдан "Бекатдаги одам" кинокартинаси

Ўзбек киносида тижорат студиялар томонидан чиқарилаётган, умуман сўнгги вақтларда биз экранларда кўришга одатланиб қолган фильмларимиз, томошабинлар томонидан қаттиқ танқид қилиниб, мазмун ва моҳият жиҳатидан бир ҳил бўлиб қолаётганлиги, киночилар томонидан тақдим этилаётган фильмлар бир маротаба кўришли эканлиги ҳақидаги шикоятлар гувоҳи бўлмоқда эдик. Шу ёки бошқа бир сабалар билан-ми ушбу 2014 йилдан бошлаб томошабинлар ҳукмига "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига асосан "Ўзбекфильм" бирин-кетин чуқур маънога эга, савия даражаси юқори ва ҳар биримизни ўйлантириб, қаттиқ таъсирланишга мажбур этадиган фильмларни тақдим этиб келмоқда. Улардан биринчи тақдим этилгани "Қўрғон", иккинчиси эса "Қудуқ" фильмлари бўлди. Бизлар сизларга ушбу икки фильм ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.

Мана энди эса яна бир янги фильм "Бекатдаги одам". 10 феврал куни Алишер Новоий кино саройида оммавий ахборат воситалари учун, ушбу фильм биринчи маротаба махсус намойиш этилди ва ижодкорлар билан биргаликда матбуот анжумани бўлиб ўтди. 
"Бекатдаги одам" фильми премьераси эса 13 феврал куни Алишер Новоий кино саройида ва Киночилар Уйида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 
Картина ва ижодкорларга тўхталадиган бўлсак, Сценарий муаллифи Зулфуқор Мусоқов, Режиссер Тимур Мусоқов, Рассом Мария Сошина, Бастакор Мария Мусоқовалардир. Ролларда Ёдгор Саъдиев, Сирожиддин Вафоев, Фатҳулла Маъсудов, Тоҳир Саидов, Юлдуз Ҳамидова, Раъно Зокирова, Жумадилла Раметов, Нигора Каримбоеваларни кўриш мумкин. 
Фильм сюжети шундан иборатки, гавжум бекатларнинг бирида уч нафар бегуноҳ инсон ҳаётига зомин бўлган ҳайдовчи ва унинг айбини бўйнига олган ота ҳақида ҳикоя қилинади. Жиноят эса адолатли терговчи томонидан фош этилиб, бу шунчаки бахтсиз тасодиф эмас, балки қонунбузарлик орқасидан юзага келган аянчли бахтсизлик экани исбот этилади. 
Ҳа, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки сценарий муаллифи Зулфуқор Мусоқовнинг айтишича ушбу фильм ҳаётий воқеага таянган ҳолда яралган. 
Демак, азизлар сиз кутган дамлар келди. Эътиборингизда бирин-кетин чуқур фалсафий, инсонни ҳаётга ўзга назар билан боқишга, теран фикрлашга ундовчи фильмлар. Ушбу фильмларни кўриш ва мулоҳазалар билдириш азизлар сиздандир.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-02-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг