alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Зулфуқор Мусоқовнинг Хазонрезги фильми «Киношок-2016»да

«Киношок-2016» 25-юбилей фестивал ўз ишини жорий йилнинг 3 сентябрда бошлаган бўлиб, 10 сентябрга қадар давом этади.

Мазкур фильм «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Ўзбекфильм» киностудияси томонидан, ўзбек киноматографиясига салмоқли ҳисса қўшаётган, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Зулфиқор Мусоқов режиссёрлигида тасвирга олинган. Юртимизда фильм премьераси жорий йилнинг 17 мартида бўлиб ўтган эди.

 

alt

«Хазонрезги» картинаси премьерасидан

 

 

Фильм сюжети: Қурбон ака ва Лола опа узоқ йиллардан бери биргаликда тинч-осуда ҳаёт кечиришарди. Иккаласи ҳам ҳалол меҳнати орқали ҳаётда ўз йўлини топган, қўни-қўшнилар орасида ҳурмати баланд. Фарзандлари ҳам тарбияли, ўқимишли инсонлар бўлиб улғайишган. Аммо кунлардан бирида кутилмаган қўнғироқ сабабли эр-хотин ўзлари истамаган ҳолатга тушиб қолишади. Гап шундаки, шаҳардаги шифохоналардан биридан Лола опанинг биринчи турмуш ўртоғи оғир аҳволда ётганлиги ҳақида хабар қилишади. Эски хотиралар туфайли Қурбон ака ҳам, Лола опа ҳам мураккаб руҳий ҳолатни бошдан кечиришади. Қурбон ака ана шундай вазиятда ҳам вазминлик билан иш тутиб, тўғри қарор қабул қилади...

 

Тўлиқ метражли маиший мелодрамма жанрига мансуб ушбу картина, турли хил тақдирлар тараннуми, улар ҳаётида содир бўлаётган турфа ўзгаришлар, самимий севги-муҳаббатга қурилган мўжазгина оила ҳаёти, қахрамонларнинг ҳаётидаги нур ва сояларнинг ёнма-ён туриши ва бунда тўғри танлов кўп қийинчиликлар мағлубиятини муқаррар айлаши баён этилади. Фильмда қалб саҳийлиги, олийжаноблик ва бетизгин вақт ҳақида ҳам ҳикоя қилинади.

 

 

Режиссёр ушбу фильм орқали аудиторияни кўпроқ ўйлашга, фикр-мулоҳазага ундайди. У қахрамонни камроқ гапиртириб, кўпроқ нигоҳи билан маълумот беришга ундаган. Фильмдаги кичик деталлар орқали ҳам маҳоратли режиссёр томошабинга кўп нарсани етказишни уддалаган. Фильмни суратга олиш ишлари тўққиз ой давом этган. Режиссёр ушбу фильмида янги қиёфаларни олиб чиқишдан қўрқмаган. Актёрлар ансамбли жуда мохирона тарзда танланган бўлиб, ҳар бир қаҳрамон ўз ролини ҳаққоний ижро этганини кўриш мумкин.

Айтиш жоизки, режиссёр Зулфуқор Мусоқовнинг мазкур «Хазонрезги» картинаси, унинг «Осмондаги болалар», «Кичкина табиб», «Ватан», «Қўрғошин» каби қатор фильмлари каби ўзбек томошабини қалбидан ўрин эгаллашга улгурди.

Фильм ижодкорларига фестивалда омад тилаб қоламиз. 

 

Маълумот ўрнида, «Киношок» очиқ кинофестивали Анапа шаҳрида 1992 йилдан буён ўтказиб келинади. Фестиваль тадбирлари кенг кўламлиги ва очиқлиги билан фарқ қилади.

 

«Киношок-2016» фестивали жадвали билан бу ерда тўлиқ танишиш мумкин. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг