alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

 Лола & DJ PILIGRIM: Ижодий тандем давом этмоқда!

"UNICEF" болалар жамғармаси томонидан инновацион фикрлашни намойиш этган ҳолда, БМТ Бош Ассамблеясида жонли ижро орқали IMAGINE (Тасаввур қил) глобал кампаниясини эълон қилинган эди. 
IMAGINE лойиҳасининг асосий мақсади кенг оммани бола ҳуқуқлари билан таништиришдан иборат бўлиб, "UNICEF" ташкилотининг таклифига биноан айнан хонанда Лола лойиҳада расман Ўзбекистонни тақдим этиб, "Imagine" қўшиғини ижро этиши ва бу қўшиқ учун видеоклип ҳам суратга олиниши маълум бўлганлиги ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. 
Эндиликда эса, яна бир ҳуш хабар "UNICEF" ташиклоти вакиллари томонидан эълон қилинди.
Ушбу "Imagine" глобал лойиҳасининг саунд продюсери сифатида, нафақат Ўзбекистонда балки чет эл давлатларида ҳам машҳур хонандамиз Илҳом Йўлчиев (DJ Piligrim) иш олиб боради. DJ Piligrim қўшиқни латофатли Лола билан биргаликда ижро этиб, видеоклип съемкаларида ҳам иштирок этади. 

Бу икки истеъдодли ижодкорларнинг аввалги ҳамкорликларини нақадар омадли бўлганлигини эътиборга оладиган бўлсак, ушбу "Imagine" глобал лойиҳаси ҳам барчанинг ишончини оқлашига шубҳа ҳам қилмаса бўлади. Албатта улар бу шарафли ишни аъло даражада бажаришларига аминмиз.

Демак, севимли юлдузларимиздан юқори сифатдаги ижод маҳсулини кутиб қоламиз ва ўз ўрнида латофатли Лола ва Илҳом Йўлчиевга ижодларига, ҳамда ҳамкорликларига омад тилаб қоламиз!
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-12-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг