alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Беш Ташаббус Ҳаракати Тошкент 2021

Мазкур лойиҳа учун махсус шаҳарча бунёд этилган бўлиб, унда рақс, вокал, стрит-арт, футбол, баскетбол, интеллектуал ўйинлар ва бошқалар учун алоҳида ҳудудларга бўлинган.

altaltaltalt

alt

Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокими:

«Бизда «уюшмаган ёшлар» деб аталадиган тоифага кирадиган айрим ёшлар бор, лекин уларда «уюшган ёшлар»да йўқ деган кўникма ва истеъдодлар бор . «Беш ташаббус» ҳаракатининг асосий мақсади ёш авлод салоҳиятини намоён этишдан иборат».

Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбир беш кун ичида одамлар қалбида акс садо берса, янада каттароқ ва бундан ҳам зўр фестивални ташкил этиш режалаштирилаётганини таъкидлади.

alt

Voice Fest вокал танловининг координатори журналист - Никита Макаренко бўлди, Dance Fest танлови учун таниқли хореограф – Сергей Злотников таклиф этилди, у ҳам энг иқтидорли иштирокчиларни шахсан танлаб олди. Улар учун фестиваль доирасида ўз имкониятларини намойиш этадиган катта саҳна ажратилди. 

Фаол, замонавий ва мақсад сари интиладиган қизлар учун Аёллар нетворкинги ташкил қилинган бўлиб, унга ҳам алоҳида майдон ажратилган. У ерда бутун фестивал давомида аёллар жамоалари ғоялари тақдимотлари ўтказилади.

alt

Ҳар бир кун машҳур дижейларнинг қайноқ мусиқий кечалари ва иштироки билан якунланади. DJ Trace, Roger Gunn, DJ Sam, DJ Niki, DJ Voynov ҳам DJ Endigo рақс майдонига байрамона кайфият бахш этмоқда.

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-05-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг