Алишер Файздан ижодий туҳфа
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз бир йўла иккита қўшиғига клип суратга олди.
Уларнинг биринчиси бу йилги концерт дастурида куйланган «Камми?» таронаси бўлиб, қўшиқ матни Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо қаламига мансуб, бастакор Фазлиддин Раҳмонов. Мазкур таронага видео кетма-кетликни суратга олиш вазифаси режиссёр Мирмақсуд Охунов зиммасига юклатилган. Тасвирчи Музаффар Юсупов, клипга раққоса Ирода Исмоилова жалб этилган.



Клип суратга олинган иккинчи қўшиқ бир неча йил аввал куйланган, она ҳақидаги «Илтижо» таронасидир. Мазкур қўшиқ Хушнуд Дарвеш сўзи, Нодир Умаров мусиқаси билан куйланган. Хонанданинг фикрига кўра қўшиқлар янги ва эскига эмас, балки яхши ва ёмонга бўлинади. Клип суратга олиш учун эса янги қўшиқ бўлиши шарт эмас.



Тез орада мазкур клиплар томошабинлар ҳукмига ҳавола этилади.





ИЗОҲЛАР 0